Сиёсат

БМТ бош котибининг биринчи ўринбосари Ўзбекистонга келади

© AFP 2022 / ANGELA WEISSЗаместитель генерального секретаря ООН Амина Мохаммед
Заместитель генерального секретаря ООН Амина Мохаммед  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
8-9 июнь кунлари БМТ Бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Муҳаммад Ўзбекистонга ташриф буюради.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Муҳаммад Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ташриф 8-9 июнь кунларига мўлжалланган. Ташриф доирасида Олий Мажлис Сенати ва Ёшлар ишлари агентлигида музокаралар, шунингдек, Ўзбекистондаги етакчи-аёллар билан учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.
“Мулоқотларда Ўзбекистон – БМТ билан ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинади”, - дейилади хабарда.
БМТ матбуот хизматига кўра, Амина Муҳаммад 5−12 июнь кунлари Марказий Осиё давлатлари бўйлаб сафар қилади. Минтақадаги бошқа давлатларнинг таклифига биноан Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга ҳам боради.
“Мамлакатларга ташрифи давомида у миллий ҳокимият органлари, БМТ ходимлари, шунингдек, ёшлар ва аёллар, фуқаролик жамияти ташкилотлари вакиллари билан ушбу мамлакатлар озиқ-овқат, энергетика ва молияга таъсир кўрсатадиган уч ўлчовли инқирозни қандай енгаётгани тўғрисида шахсан мулоқот қилади”, - дейилади БМТ сайтидаги хабарда.
Янгиликлар лентаси
0