Жамият

Бундан буён кимлар ўқишни кўчириши мумкинлини маълум бўлди

Студент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бу йил 150 минг талаба ўқишини кўчириши прогноз қилинган.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Бу йилдан ўқишни кўчиришга фақат 2 тоифадаги талабаларга рухсат берилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида маълум қилди.
Айтилишича, эндиликда талабалар турмуш қурса ёки давлат хизматчисининг иши бошқа жойга ўтсагина ўқишини кўчириши мумкин бўлади.
“Талаба ўз мақсадини 1 курсдан белгилаб олиши керак. Ўтган йили ўқишни кўчириш буйича талабалар томонидан 60 мингта ҳужжат топширилган. Бу йил эса 150 минг талаба ўқишини кўчириши прогноз қилинган эди. Бу нарсага барҳам берилмоқда. Талаба дипломни фақат бир жойдан олиши керак”, дейди Абдуқодир Тошқулов.
Ўқишни кўчиришда вазир хати талаб этилади. Бошқа тоифалардаги талабаларга ҳеч қайси ҳолатда ўқишини кўчиришга рухсат берилмайди.
Шунингдек, вазир ўз сўзида таълим тизимидаги коррупция асосан ўқишни кўчириш жараёнларида кузатилаётганини ҳам қайд этиб ўтди.
Янгиликлар лентаси
0