Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Чекинаётган миллатчилар ёғоч монастирни ёқиб юборишди - Россия МВ

© ТОП новости Донецка Святогорская лавра
Святогорская лавра - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Украина қўшинлари муқаддас тарихий ёдгорлик ҳудудида артиллерия қуроллари жойлаштириб. мустаҳкамланган ҳимоя пунктига айлаштиришга маҳаллий аҳоли қаршилик қилган.
ТОШКЕНТ, 7 июн - Sputnik. Украина миллатчилари чекиниш олдидан ёғоч монастирни ёқиб юборишди, деб хабар қилмоқда Россия Мудофаа вазирлиги.
Россия қўшинлари томонидан озод қилинган Святогорск шаҳри аҳолиси ва маҳаллий монастир роҳиблари гувоҳлик қилишига кўра, Украина миллатчи кучлари 5 июль куни шаҳарни тарк этиш вақтида 2009 йилда ёғочдан қурилган монастирни ёқиб юборишган.
Маълум бўлишича, 2 июнь куни Святогорск шаҳри жанубий қисмида жойлашган "Святогорская лавра" тарихий-архитектура мажмуасига Украина ҳарбийлари келишган. Улар баланд қирғоқда жойлашган ушбу тарихиё ёдгорлик ҳудудида артиллерия қуролларини жойлаштириш бўлган.
Мақсад – қарама-қарши қирғоқда жойлашган Россия қўшинларини ўққа тутиш учун қулай позицияни эгаллаш. Иккинчидан эса – Россия зарба бермаслиги аниқ бўлган тарихий ёдгорлик ҳудудида жойлашиб олиш бўлган.
Украина ҳарбийларнинг бундай сурбетлиги маҳаллий аҳолининг кескин норозилигига сабаб бўлган. Улар ҳарбийлардан муқаддас ёдгорлик ҳудудини тарк этишни талаб қилишган.
© ТОП новости Донецка Святогорская лавра
Святогорская лавра - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2022
Святогорская лавра
4 июнь куни шаҳарнинг аксарият қисмида ўз позицияларидан маҳрум бўлган Украина ҳарбийлари чекинишга мажбур бўлишади ва кетиш олдидан 5 июнь куни йирик калибрли пулемётдан ёндирувчи ўқлар билан 2009 йилда қурилган ёғоч монастирни ёқиб юборишади.
Бу ҳам етмагандек, маҳаллий аҳоли ва монахлар уни ўчирмоқчи бўлганда, қўрқитиш учун уларга қарата ўт очишади.
Мудофаа вазирлиги алоҳида таъкидлашига кўра, Святогорск шаҳрини эгаллаш вақтида у ердаги тарихий обида – Святогорск лаврасига ҳеч қандай зарар етказилмаган. Бунга ушбу мажмуанинг бугун суратга олинган видеотасвиридан кузатиз мумкин, дейилган вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Украина президенти Владимир Зеленский Россия Украинанинг тарихий ёдгорликларини йўқ қилаётгани ҳақида жар солган ва Россияни ЮНЕСКОдан чиқариб ташлашни талаб қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0