Дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жавобгарлик янада кучайтирилиши мумкин

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишТопор, воткнутый в пень
Топор, воткнутый в пень - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2022
Oбуна бўлиш
Таклифга кўра, маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бу ҳуқуқбузарлик учун 15 суткагача қамалиш мумкин.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Ўзбекистонда дарахтларни кесганлик, шикастлаганлик учун жарима миқдорлари оширилиши мумкин. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар буни назарда тутувчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилишди.
Таъкидланишича, 2019 йилнинг октябрда дарахтларни кесишга мораторий эълон қилинган. 2021 йилда мораторийнинг амал қилиш муддатсиз даврга узайтирилган.
Аммо шунга қарамай, ўсимлик дунёсига бўлган тажовузкор ҳаракатлар давом этмоқда. Бу эса жамоатчиликнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда. Хусусан, 2019 йилда 3 733, 2020 йилда 7 812, 2021 йилда эса 8 243 туп дарахтлар ноқонуний кесилган.
Ҳужжат билан дарахт ва буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик, шикастлантирганлик, йўқ қилганлик ёки бошқа жойга кўчириб ўтказганлик учун жарима миқдорларини ошириш белгиланмоқда.

Жумладан, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача (амалда 5 баравардан 10 бараваргача) мансабдорлар учун 20 бараваригача миқдорда (амалда 10 баравардан 15 бараваргача) жарима солиш белгиланмоқда.

Шунингдек, маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган ҳуқуқбузарлик учун 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш (амалда 3 миллиондан 9 миллион сўмгача жарима) чораларини белгилаш кўзда тутилмоқда.
Дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жазо кучайтирилди
Қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси қўллаб-қувватланган.
Янгиликлар лентаси
0