Жонсон лавозимини сақлаб қолди

© AFP / TOLGA AKMENПремьер-министр Великобритании Борис Джонсон
Премьер-министр Великобритании Борис Джонсон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2022
Oбуна бўлиш
Вританиянинг кўплаб вазирлари Жонсонга ишонч билдирди, энди у бор эътиборини ишга қаратиши керак.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон малакатдаги ҳукмрон Консерватив партия депутатларининг ишонч вотумини олди. Вазирлар маҳкамасига кўра, энди у бор эътиборини ишга қаратиши керак.
Бош вазирни қўллаб-қувватлаганлар орасида ташқи ишлар вазири Лиз Трасс, молия вазири Риши Сунак, соғлиқни сақлаш вазири Сажид Жавид, бизнес, энергетика ва саноат вазири Сажид Жавид, уй-жой коммунал хизматлари вазири Майкл Гоув ва бошқалар бор.
“Бош вазир ишонч вотумини олди, энди фақат олға давом этамиз. Эртага биз иқтисодиётни мустаҳкамлаш ва янада самарали давлат хизматини амалга ошириш бўйича ишга қайтамиз”, деб ёзди Сунак Twitter’да.
Душанба оқшомида Британияда ҳукмрон Консерватив партия вакиллари партия етакчиси ва бош вазир Жонсонга ишончсизлик вотумини ўтказиш учун етарли овоз тўплай олмади.
Овоз бериш жараёнида 211 депутат Жонсонни ёқлаб, 148 депутат ишончсизлик вотуми учун овоз берган. Шу тариқа у консерваторлар етакчиси ва мамлакат бош вазири лавозимини сақлаб қолган. Ишончсизлик вотумини қабул қилиш учун ҳукмрон Консерватив партиянинг 359 депутатидан камида 180 нафарининг овози зарур эди.
Британиялик депутатларнинг норозилигига сабаб пандемия даврида Лондонда Даунинг-стритдаги бош вазир қароргоҳининг боғида ўтказилган зиёфатда қатнашгани бўлди. Борис Жонсон узр сўради, лекин ўз лавозимини тарк этишдан бош тортди.
2021 йилда Британия ҳукуматида бош вазир идорасининг аъзолари Даунинг-стритда уюштирилган зиёфатни изоҳлаш тўғрисидаги ҳазили акс этган видео туфайли можаро чиқди. Борис Жонсон видео учун узр сўради ва ички текширув ўтказишни буюрди. Видеога тушган Жонсон офисининг ходими Аллегра Страттон эса истеъфога чиқди.
2021 йил 16 апрелда шаҳзода Филиппнинг дафн маросими арафасида, Буюк Британияда чекловлар ҳали ҳам мавжуд бўлмаган ва мамлакатда миллий мотам эълон қилинган пайтда яна иккита зиёфат бўлиб ўтгани маълум бўлгач, вазият янада ёмонлашди.
Кейинчалик Жонсон кечирим сўради ва Метрополитан полицияси томонидан берилган жаримани тўлаганини айтди.
Янгиликлар лентаси
0