Олий спорт маҳорати институти ташкил этилди

© Хокимият Сырдарьинской областиЭкологический веломарафон Mo‘ynoqqa madad
Экологический веломарафон Mo‘ynoqqa madad  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2022
Oбуна бўлиш
Институт давлат ОТМ шаклида бўлиб, унда профессионал таълим тизимини тамомлаган битирувчилар 3 йил давомида ўқиши мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт усталарини тайёрлайдиган Олий спорт маҳорати институти ташкил этилди. Бу бўйича президент 6 июнь куни қарор қабул қилди.
Ушбу институт Олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича юқори малакали ҳамда замонавий билим ва технологияларни ўзлаштирган тренер, ҳакам, селекционер ва бошқа мутахассисларни тайёрлаш мақсадида ташкил этилди.
Институт давлат ОТМ шаклида бўлиб, унда профессионал таълим тизимини тамомлаган битирувчилар 3 йил давомида ўқиши мумкин бўлади.
Институтга олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоа аъзоси бўлган ёшлар спорт натижаларига қараб ҳамда селекция бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.
Институтнинг асосий вазифалари:
-Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида юқори малакали кадрлар, жумладан, Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси ҳамда Ўзбекистон спорт устаси, шунингдек, Ўзбекистон спорт усталигига номзод спортчиларни тайёрлаш;
-Янги таълим дастурлари ҳамда ўқув машғулотларининг инновацион шакллариниишлаб чиқиш ва жорий этиш;
-Талабаларнинг касбий мойиллиги, маҳорати ва кўникмаларини чуқур ривожлантириш;
-Талабаларнинг республика ва халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш, бу борада спорт захираси ва миллий терма жамоалар таркибини шакллантиришда иштирок этиш;
-Илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш ва илмий ишланмаларни амалиётга татбиқ қилиш;
-Истиқболли битирувчи спортчиларни чет эл спорт ва илмий-тадқиқот муассасаларига ўқишга юбориш орқали Институтнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириш.
Институтда ўқиш 2023/2024 ўқув йилидан бошланади.
Институт битирувчиларига танланган спорт тури бўйича “тренер”, “ҳакам”, “селекционер” ва бошқа мутахассисликлар берилади.
Битирувчилар Ўзбекистон олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган давлат намунасидаги дипломга эга бўладилар.
Институт Самарқанд шаҳри, Ибн Сино кўчаси, 17а-уй манзилида жойлашади.
Янгиликлар лентаси
0