Ўзбек спортчилари “Катта регата” турнирида 10 та медалга сазовор бўлишди

© Фото: Миллий олимпия қўмитасиАкадемик эшкак эшувчилар Москвадаги халқаро турнирда 10 та медалга сазовор бўлишди
Академик эшкак эшувчилар Москвадаги халқаро турнирда 10 та медалга сазовор бўлишди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон жамоаси ҳисобида 4 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медали қайд этилди.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Академик эшкак эшувчилар Москвадаги халқаро турнирда 10 та медалга сазовор бўлишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
1-6 июнь кунлари Москвада академик эшкак эшиш бўйича “Катта регата” турнири бўлиб ўтди. Унда Россия, Беларусь, Сербия, Арманистон ва Ўзбекистон терма жамоалари баҳс олиб боришди.
Мусобақада катта таркибда иштирок этган Ўзбекистон жамоаси 4 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлди.
Совринли ўринларни эгаллаган спортчилар рўйхати:
Олтин медаль:
LМ1x: Собир Сафаролиев
LМ2x: Шаҳзод Нурматов, Жасур Мавлонов
LМ4x: Собир Сафаролиев, Шаҳзод Нурматов, Жасур Мавлонов, Самир Розиқов
W4x: Малика Тагматова, Луиза Исломова, Наргиза Жолдасбаева, Райхона Сафарова
Кумуш медаль:
М4-: Сардор Тўлқинхўжаев, Дилшод Худойбердиев, Шеҳроз Ҳакимов, Алишер Турдиев
М8+: Достон Баҳриев, Дилшод Худойбердиев, Шеҳроз Ҳакимов, Алишер Турдиев, Шоҳжахон Нажмиев, Зафар Усмонов, Давр Давронов, Анатолий Краснов, Фарруҳ Облокулов (йўлбошчи)
М4х: Давр Давронов, Шаҳбоз Холмурзаев, Меҳрож Маматқулов, Абдулло Мухаммадиев
Бронза медаль:
М4-: Достон Баҳриев, Шоҳжахон Нажмиев, Зафар Усмонов, Ўктам Давронов
М2х: Давр Давронов, Шаҳбоз Холмурзаев
LW2x: Малика Тагматова, Луиза Исломова.
Янгиликлар лентаси
0