Туризм

Ўзбекистонга келувчи сайёҳлар учун барча коронавирус чекловлари бекор қилинди

© Sputnik / Мария НауменкоИчан-Кала вечером. Хива, Узбекистан
Ичан-Кала вечером. Хива, Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Эндиликда хорижлик сайёҳлардан ПЦР тест, эмланганлик сертификати ёки паспорт талаб этилмайди.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. 10 июндан бошлаб Ўзбекистонга келувчи сайёҳлар учун коронавирус билан боғлиқ барча чекловлар бекор қилинди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар берди.
Мамлакатда коронавирус инфекцияси тарқалиши ва касалланиш динамикасининг пасайиши натижасида хорижлик сайёҳлардан ПЦР тест, эмланганлик сертификати ёки паспорт талаб этиш қоидалари бекор қилинди.
Республика махсус комиссияси қарорига кўра, авиақатновлар, чегарадош темир йўл стансиялари ва автомобил ўтказиш чегара пунктлари орқали ҳаракатланишда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ўрнатилган вақтинчалик чекловлар олиб ташланади.
Айтилишича, бундай қарорга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари ҳамда Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг таклифларини инобатга олган ҳолда келинди.
Янгиликлар лентаси
0