Паралимпиячилар матонат мактаби ташкил этилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев поздравил паралимпийцев
Шавкат Мирзиёев поздравил паралимпийцев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2022
Oбуна бўлиш
Тошкент метрополитенининг янги қурилаётган бекатларидан бирига “Паралимпия ҳаракати” номи берилади.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Миллий паралимпия қўмитаси ҳузурида Паралимпиячилар матонат мактаби ташкил этилди. Бу бўйича президент 6 июнь куни қарор имзолади.
Ушбу мактаб мамлакат довруғини дунёга танитишда ёшларнинг қўлга киритган ютуқлари, уларнинг ибратли ҳаёт тарзини тарғиб қилиш орқали мардлик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш ҳамда ёшларни параспорт турларига кенг жалб қилиш мақсадида ташкил этилди.
Қарорга кўра:
Тошкентдаги А.Қодирий кўчасида жойлашган пиёдалар юриш ва дам олиш масканида Паралимпиячилар боғи ташкил этилади.
Тошкент метрополитенининг янги қурилаётган бекатларидан бирига “Паралимпия ҳаракати” номи берилади.
2023 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба Тошкентда “Паралимпиячилар матонати” халқаро форуми ўтказилади.
Шунингек, жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларни жалб қилган ҳолда, “Темурбек ворислари” ҳарбий-спорт ўйинларини босқичма-босқич ташкил этилади.
1 июлдан бошлаб тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари ҳисобида турган 10-35 ёшдаги ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда фуқароларнинг мурожаатига кўра ногиронлик гуруҳи белгиланган спортчилар ҳақидаги маълумотлар ҳар чоракда Миллий паралимпия қўмитасига тақдим этилади.
Ундан ташқари, имконияти чекланган болалар учун мактаблар, мактаб-интернатлари, “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари учун спорт жиҳозлари ва формаларини харид қилиш мақсадида йил якунига қадар 2 миллиард сўм маблағ ажратилади.
“Мурувват” интернат уйлари учун спорт жиҳозлари ва формаларини харид қилиш учун 1 миллиардсўм йўналтирилади.
Янгиликлар лентаси
0