Жамият

Президент ички авиақатновлар учун лоукостерларни жалб қилиш вазифасини топширди

© Sputnik / Vladimir Sergeev / Фотобанкка ўтишПассажирский самолет в небе над Москвой
Пассажирский самолет в небе над Москвой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
1 августга қадар ички авиақатновларни ҳафтасига 90 тага кўпайтириш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Транспорт вазирлиги ва “Uzbekistan Airports” 1 июлга қадар аэропортларга хусусий шериклик асосида инвестор ҳамда ички авиақатновлар учун лоукостерларни (чипта баҳоси арзон авиакомпания) жалб қилиш бўйича амалий ишларни бошлаши керак. Президент Шавкат Мирзиёев хизматлар кўрсатишни ривожлантиришга бағишланган йиғилишда мутасаддиларга тегишли топшириқларни берди.
Давлат раҳбари транспорт соҳасига хусусий инвесторларни жалб қилиш ишлари сустлигинини кўрсатиб ўтди.
Шу боис, транспорт вазири Илҳом Маҳкамовга:
- аэропортларга хусусий шериклик асосида инвесторларни жалб қилиш ишлари қониқарсизлиги;
- Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон йўналишидаги тез юрар автомобиль йўлларини қуриш бўйича хусусий шериклик лойиҳалари ҳам қониқарсизлиги;
- ҳудудлар ўртасида авиа, темир йўл ва автотранспорт қатновларини кўпайтириш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилгани кўрсатиб ўтилди ва охирги марта огоҳлантириш берилди.
Транспорт вазирлиги ва “Uzbekistan Airports”га:
1 июлга қадар аэропортларга хусусий шериклик асосида инвестор ҳамда ички авиақатновлар учун лоукостерларни жалб қилиш бўйича амалий ишларни бошлаш;
1 августга қадар ички авиақатновларни ҳафтасига 90 тага кўпайтириш топширилди.
Йиғилишда темир йўл тизими трансформациясини жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди.
Янгиликлар лентаси
0