Дунёда

Қозоғистон чегарани кесиб ўтишда коронавирусга топширилган ПЗР тестини бекор қилади

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Фотобанкка ўтишМедико-санитарная часть аэропорта Домодедово
Медико-санитарная часть аэропорта Домодедово - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Энди Қозоғистонга бораётган хорижликлар чегарада коронавирусга топширилган ПЗР тести ёки эмланганлик сертификатларини кўрсатишлари шарт эмас.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Қозоғистон ҳукумати COVID-19 пандемияси муносабати билан ўрнатилган айрим чекловлар бекор қилинганини маълум қилди.
8 июндан бошлаб Қозоғистон давлат чегарасини кесиб ўтишда коронавирусга топширилган ПЗР тести ёки эмланганлик сертификатларини кўрсатиш талаби бекор қиланади. Бу ҳам Қозоғистон фуқаролари, ҳам чет элликларга тааллуқли.
Бундан ташқари, мамлакат чегарасидаги 12 та автомобиль ўтказиш пунклари ишига қўйилган тақиқ бекор қилинади.
Таъкидланишича, бу қарорлар Қозоғистон ва дунёда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашгани сабаб қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 1 июндан бошлаб Туркия ковидга топширилган ПЗР тести натижаларини тақдим этиш талабини бекор қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0