Россия

Россияда Пенсия ва Суғурта фондлари қўшилиб ягона ижтимоий ғазна яратилади

© Sputnik / Владимир Федоренко / Фотобанкка ўтишПленарное заседание Госдумы РФ
Пленарное заседание Госдумы РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россияда Пенсия ва Ижтимоий суғурта фондларини бирлаштириш орқали, рақамли платформага асосланган, ягона ижтимоий ғазна яратилади.
ТОШКЕНТ, 7 июн - Sputnik. Россия Давлат Думаси чоршанба куни Пенсия жамғармаси ва Ижтимоий суғурта жамғармасини бирлаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқади, деб хабар қилмоқда РИА Новости вице-спикер Александр Жуковга асосан.
Янги қонун Пенсия жамғармасини (ПФР) ўзгартириш ва уни Россия Федерацияси Ижтимоий суғурта жамғармаси (ФСС) билан бирлаштириш орқали умумий фондни яратишни назарда тутади.

Ҳукумати изоҳига кўра, янги қонун Россияда ижтимоий ғазна яратиш лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда. Унинг асосини ижтимоий соҳадаги барча ахборот тизимларини бирлаштирган рақамли платформа ташкил этади. Бунинг натижасида давлат барча ижтимоий нафақаларни марказлашган ҳолда бошқариш, уларни имкон қадар тез, қулай ва мақсадли тақдим этиш имкониятига эга бўлади.

Вазирлар Маҳкамаси фикрича, ПФР ва ФСС функцияларини бирлаштириш фуқаролар учун ижтимоий хизматларни тез ва қулайроқ қилиш, шу жумладан мижозларга хизмат кўрсатишнинг ягона офисларини яратиш орқали олиш имконини беради. Шу билан бирга, қайта ташкил этиш жараёнида фуқароларнинг барча ҳуқуқлари сақланиб қолади ва тўлиқ кафолатланади.
Жамғарма ишининг ҳуқуқий, ташкилий ва техник жиҳатдан тайёрлигини таъминлаш 2023 йил 1 январга қадар режалаштирилган.
Янги қонун солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ҳам ўзгартиришлар киритишни назарда тутади. Бунда давлат бюджетидан ташқари жамғармаларига суғурта мукофотларини ҳисоблаш базасини бирлаштиришни назарда тутади.
Янгиликлар лентаси
0