Дунёда

Санкциялар Польшада экологик фалокат келтириб чиқариши мумкин

© Sputnik / ДжусБерег пересыхающего Аральского моря.
Берег пересыхающего Аральского моря. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Польша Россияга қарши санкциялар туфайли Болтиқбўйида фалокат юз беришини эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 7 июл - Sputnik. Польша томонидан Россияга қарши киритилган санкциялар Болтиқ денгизи учун экологик ҳалокат хавфини туғдирмоқда, деди Польшанинг “Sulzer Pumps Wastewater” компанияси ходими Михал Дудек Onet.pl нашрига берган интервьюсида.
Қайд этилишича, Польша Ички ишлар вазирлиги апрель ойи охирида расмийлар Россия капитали билан алоқадорликда гумон қилган 35 фирма фаолиятини де-факто тақиқлаган. Рўйхатга, хусусан, канализация тозалаш ва ташиш соҳасида ишлайдиган “Sulzer Pumps Wastewater” Польша компанияси киритилган. Мамлакат бўйлаб юзлаб ташкилотлар унинг хизматларидан фойдаланган.
Дудекнинг сўзларига кўра, бир қанча шаҳар ва корхоналарнинг тозалаш иншоотларида ўрнатилган ускуналар ўн йилдан ортиқ вақтдан бери тўхтовсиз ишлаб келмоқда. Унинг тўсатдан ишламай қолиши Болтиқ денгизининг ифлосланиши хавфини туғдиради.
“Ускуналар бузилган тақдирда канализация дарё, кўл ёки денгизга ташланади”, - деб тушунтирди Дудек.

Таъкидланишича, агар бундай муаммо юзага келса, компания ходимлари уни бартараф эта олмайди. Унинг қўшимча қилишича, компаниянинг ёнилғи карталари блокланган, машиналар лизинг компанияси томонидан олиб кетилган, тўлов амалга оширилмагани учун телефонлар тез орада ўчади.

“Қурилма кафолат остида бўладими ёки йўқми, биз хизмат кўрсата олмаймиз ёки эҳтиёт қисмларни алмаштира олмаймиз. Экологик ҳалокат яқинлашмоқда”, - дейди у.
Аввалроқ, Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак Германия аҳолиси газ нархининг кўтарилиши фонида оммавий равишда ўтин захиралашни бошлаганини айтган эди. Шунингдек, Польша ҳукумати фуқароларга энергия нархининг ошиши сабаб ўрмонларда ўтин йиғишни таклиф қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Хитойлик иқтисодчилар Ғарб Россияга қарши санкциялар билан ўзини ўзи жазолаганини айтган эди.
Янгиликлар лентаси
0