Жамият

Шавкат Мирзиёев Тошкент ерусти метроси қурилишини бориб кўрди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектами по развитию общественного транспорта
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектами по развитию общественного транспорта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ерусти метросининг Қўйлиқдан Сергели йўналишининг 5-бекатигача борувчи қарийб 12 километрлик қисмида 7 та бекат бўлади.
Президент жамоат транспорти лойиҳалари билан танишди
ТОШКЕНТ, 7 июн - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 6 июнь куни Тошкент ерусти ҳалқа метросининг иккинчи босқичи қурилишини бориб кўрди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент ерусти ҳалқа метросининг “Дўстлик-2” бекатидан “Қўйлиқ” бекатигача бўлган биринчи босқичи 2020 йилда қурилган эди. Бугун Қўйлиқдан Сергели йўналишининг 5-бекатига элтувчи иккинчи босқичи барпо этилмоқда. Айни дамда ушбу транспорт тармоғи қурилишида 200дан зиёд таянч устунлар ўрнатилиб, эстакадалар қурилмоқда.
Шавкат Мирзиёев қурилиш ишларини кўздан кечириб ўз тавсияларини берди.
– Ерусти метроси қуриш тажрибамизда йўқ эди. Биз янги тарих яратаяпмиз. Шунинг учун йўлнинг мустаҳкамлигини яна бир марта жиддий кўриб чиқиш керак. Иккинчидан, метрода, бекатларда одамлар учун замонавий, электрон хизматларни кўпайтириш зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.
Ерусти метросининг қарийб 12 километрлик бу қисмида 7 та бекат бўлади. Улар орасидаги қатнов вақти 13 дақиқани ташкил этади. Мазкур йўналиш бир кунда 40 мингга яқин йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади.
Хабарда айтилишига кўра, ушбу ишлар натижасида шахсий транспортларга эҳтиёж камайиб, Қўйлиқ – Сергели йўналишида кунлик юраётган транспорт оқими 12 фоиз камайиши кутилмоқда.
Умуман, ушбу босқич қуриб битказилиши билан Тошкент метрополитенининг жами узунлиги 70 километрдан зиёд, бекатлар сони 50 та бўлади. Метрода юрувчи кунлик йўловчилар сони 600 минггача етади. 245 та янги иш ўрни яратилади.

Тошкентда транспорт лойиҳалари

Президент ташрифи чоғида Тошкентда жамоат транспортини ривожлантириш лойиҳалари ҳам тақдим этилди.
Хусусан, ҳозирча транспорт билан қармаб олинмаган маҳаллаларда 12та янги автобус йўналишлари очиб метро бекатлари билан боғлаш;
Вилоятидан пойтахтга кириб келувчи 9 та катта йўлда тезкор автобус қатновлари ташкил этиш;
Метро поездлари вагонлари сонини 5 тага етказиш ва қатнов оралиғини қисқартириш каби чоралар кўзда тутилган.
Буларнинг натижасида шаҳарга кириб келувчи енгил автомобиллар сони 97 мингтагача, магистрал кўчаларда тирбандлик 10 фоизгача камайиши мумкин, дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0