Колумнистлар

Хато бўлди: Ғарб Россияга узоқ вақт қаршилик кўрсатишга тайёр эмас экан

© Sputnik / Vladimir Sergeev / Фотобанкка ўтишФлаги России и Евросоюза
Флаги  России и Евросоюза - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ғарб ҳамжамиятига 30-йилларнинг бошидаги Буюк Депрессия бахтли якун топган ўтган аср эртагидек туюлган бўлса, бугунги инқироз – ўта кескин бошланмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 июн - Sputnik. “Жанговар ҳаракатлар тугаганидан сўнг биргаликда дипломатик каналлар орқали инқироздан чиқиш йўлини топишга имкон қолдириш учун, Россияни камситмаслик керак. Франция музокараларда воситачи бўла олишига ишончим комил”, - деди яқинда интервьюлардан бирида Эммануэль Макрон.
Эслатиб ўтамиз. Макрон яқинда президент лавозимига қайта сайланди. Олдинда Франция Парламенти қуйи палатаси сайловлари.
Ушбу интервьюга билдирилган рекциялардан маълум бўлишича, бугунги кнуда нафақат Франция, балким бутун Европа жамияти Украинадаги ҳарбий операция қандай кечаётгани ёки укрианалик қочқинлар тақдири билан эмас, “буларнинг барчаси қачон тугаши” билан кўпроқ қизиқмоқда.
Буларнинг барчаси, Брюссельнинг биз “Агрессор Россияни таслим қилиш” ва “ўзиа дунёнинг энг яхши хсилатларини мужассам қилган “олтин миллиард” олдида кечирим сўрашга мажбу қилиш” ҳақида эшитган кўплаб гаплар ва қабул қилинган саноқсиз иқтисодий санкцияларидан кейин эшитилмоқда.
Режа шундай эди, лекин ҳаётда ҳаммаси бошқача бўлди. Россияни боши эгилган ҳолда кўришни истаган ғарб жамияти ўз орзусига ета олмади.
Россияда свет бор, кранлардан иссиқ сув тушмоқда. Европада эса ҳамма нарсадан эконом қилишга ўтишган. Иссиқ сувни камроқ ишлатиш учун ҳафтада бир маротаба ювиниш, газни камроқ ёқиш учун камроқ иссиқ овқат пишириш, автомобилга камроқ бензин қуйиш учун таътилни яқин атрофда ўтказиш билан боши қотган.
Бу қандайдир келжакдаги истиқбол эмас, ҳозир, бугун бўлаётган нарсалар. Бу ҳақида қандайдир блогерлар эмас Халқаро энерегетика агентлиги раҳбари Фатих Бироль шахсан хабар қилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, ёзда, таътиллар мавсуми бошланиши билан Европада дизель ва авиация ёнилғиси дефицити юз бериши мумкин.
Фланция парламенти сайловлари арафасида бундай нохуш хабар сайловчилар кўнглини ранжитишидан хавотирга тушган расмий ҳукумат Бироль айтган гапларига раддия беришга уринмоқда. “Келажак 3 ойда бизда ҳеч қандай ёнилғи дефицити бўлмайди” - деб баёнот беришмоқда улар.
Эҳтимол, ёзда тақчиллик сезилмас, лекин сентябрь, октябрь, ноябрь ойларида, совуқ ҳаво кириб келиши билан бир вақтда Россия нефтига қарши киритилган эмбарго тўлақонли кучга кирганда нима бўлишини ҳеч ким айта олмайди.
Айни пайтда Бирол ҳақиқатни чўрт кесди. У ҳам жисмоний шахслар, ҳам компаниялар учун энергия тақчиллиги ярим аср олдинги машҳур энергетика инқирозидан узоқроқ давом этишини таъкидлади.
Ғарб давлатларида 1973 йилда нафақат ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги навбатлар "ГУМда яхши этиклар учун" турган навбатлардан кўра кўпроқ эди. Бугун "олтин миллиард" яшаётган мамлакатларнинг бутун иқтисодий ўсиши ҳам, жуда суст бўлган эди, ўнлаб йиллар давомида.
Ўттизинчи йилларнинг бошидаги Буюк Депрессия бахли якун топган ўтган аср эртагидек туюлган бўлса, бугунги кун инқирози – ўта кескин бошланмоқда. Бодом сутли латте ва глютенсиз булочкага ўрганиб қолган прогрессив жамоатчилик учун, бу ҳақиқий дўзахга айланиши мумкин. Келаётган кузда глютенсиз уннинг нархи потолокка қадар ошиб, бир қошиқ қора икра нархига тенглашиши мумкин.
Сўнгги бир неча юз йил давомида, мустамлака давлатларнинг табиий ресурсларидан сув текин, ишчиларни шафқатсиз эксплуатация қилиб, ниҳоятда фаровон ва тўқ яшаган коллектив Ғарб Бирор нарсадан маҳрум бўлиш маҳрумлик нималигини, очлик азобини унутган инқирозларнинг ривожланиш истиқболларини, танқидий фикрлаш ва вазиятни соғлом баҳолаш қобилиятини йўқотди.

Ҳар қандай инқирозлар, нафақат геосиёсий.

Пандемия даврида АҚШ ва Европада ҳам оролда нима содир бўлганини, қанча ўлимга олиб келганини ҳамма яхши эслайди. Ковид – бир нарсани яққол кўрсатди – ким ва қаерда ҳушёр эканини, ҳар бир давлатнинг инқирозлар бошқаруви ва прогнози билан шуғулланаётганларнинг нақадар профессионал эканини яққол кўрсатди.
Ушбу давлатлар ақли заифлик билан чегарадош бепарволикни намойиш қилди. Ғарбнинг сиёсий тузуми, токи уларнинг жамияти тараққиёт тарафдори экан, улар билан ҳеч қандай ёмон нарса бўлмайди, деб ишонди.
Террорчилар ҳужуми? Ҳеч қачон. Инфекциядан оммавий ўлат? Сиз ақлдан озгансиз. Лекин бу уйқудан уйғониш ўта кескин бўлди ва минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди.
Ўшанда бу сиёсатчиларнинг ғурури бироз лат егандек бўлган эди, лекин ҳозир бунинг аксини кўраяпмиз.
Ҳозир Европада содир бўлаётган янги инқироз, қарор қабул қилаётганларнинг ўта ўзбошимчалигини намойиш қилмоқда. “Иккинчи даражали, камбағал, боши эгилган Россияни” кўришни орзу қилганлар – ҳозир ўз уйқуларидан кескин уйғонмоқдалар.
Биринчи ва иккинчи пакет санкцияларни киритганлар, Россия ва Беларус жаҳон бозоридаги ўғитларнинг деярли ярмини етказиб беришини яхши тушунишар эди. Ё бўлмаса европалик вино ишлаб чиқарувчилар Россиядан алюмин қопқоқчалар сотиб олишини ҳам тушунишган. Булар яқинда Европа устига ёпириладиган цунамининг бўлакчалари холос.
Лекин уларнинг энг катта хатоси – мафкуравий майдонда содир бўлди. Қайси бир “ўта ақлли эксперт” уларнинг қулоғига Россия жамияти ўта тарқоқ деб қуйгани бўлди. Аслида жамият якдил бўлиб чиқди. Россияликлар ким ҳақ ва ким ноҳақлигини ўта тез тушуниб олишди ва керакли томонга ўтишди.
Россиянинг сабр-тоқатига келсак, русларнинг нафақат жангга киришиш, балки унда ғалаба қозониш, шаъни ва қадр-қимматини сақлаб қолган ҳолда ғалаба қозониши - умуман ҳисобга олинмади. Аммо охир-оқибат, бу омил ҳал қилувчи бўлиб чиқди. Ёки ҳал қилувчилардан бири.
Геосиёсий инқироз Европа ва Қўшма Штатларга нима олиб келганини кўрган, Россияга қарши ўзининг санкциялар урушидан чарчаган ва ўз тақдирини тушуна бошлаган коллектив Ғарб ўзининг аввалги такаббурлигини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Аммо у (аста-секин бўлса ҳам) ўз риторикасини ўзгартирмоқда. "Ҳарбий ҳаракатларни тугатиш" ҳақида гапирганда, Макрон ҳозирги кескинлашувдан ғалаба билан ва деярли зарар кўрмасдан чиқадиган мамлакатни номини айтмоқда, паст товушда бўлса ҳам.
Бу ерда ажаблантирадиган нарса йўқ - бу Россия.
Янгиликлар лентаси
0