Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Херсон вилоятида биринчи Россия банки иш бошлади

© Sputnik / Фотобанкка ўтишПовседневная жизнь в Херсоне
Повседневная жизнь в Херсоне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Кирилл Стремоусов энди Украина банклари Херсон вилояти ҳудудида ишламаслигини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Херсон вилояти ҳудудида биринчи Россия банки иш бошлади. Бу ҳақда вилоят ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари ўринбосари Кирилл Стремоусов маълум қилди.
Шу билан бирга у банк ҳозир тажриба тариқасида ишлаётганига аниқлик киритиб ўтди ва қайси банк эканини очиқламади.

“Ҳозир барча банк тизими шаклланиш жараёнида, бу вақт масаласи, бироқ ҳаммаси тез бажарилмоқда. Ўйлайманки, яқин бир-бир ярим ой ичида одамлар ўз ҳисобларини очишлари мумкин”, - деди Стремоусов. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Вилоят ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари ўринбосарининг сўзларига кўра, Украина ҳарбийларининг ўзи алоқага шикаст етказганлиги сабаб Украина банклари Херсон вилояти ҳудудида энди ишламайди.
Эслатиб ўтамиз, махсус ҳарбий операция давомида Россия ҳарбийлари Украина жанубидаги Херсон ва Запорожье вилоятининг Азов қисмини назорат остига олди. Ҳудудларда ҳарбий-фуқаролик бошқаруви тузилди, Россия телеканаллари ва радиостанциялари эфирга чиқа бошлади, Қрим билан савдо алоқалари тикланмоқда.

Мавзуга оид:

Херсон деҳқонлари Россияга ғалла сотишни бошлади
Херсонда рублда савдо қиладиган дастлабки АЁҚШлар ишга тушди
Янгиликлар лентаси
0