Асирга тушган украиналик ҳарбий уни армияга мажбурий сафарбар қилишганини сўзлаб берди

Oбуна бўлиш
Унинг сўзларига кўра, у фақат окоп қазиш билан шуғулланган. Таслим бўлганидан афсусланмайди.
ЛХРга таслим бўлган Украина Қуролли кучлари ҳарбийси уни армияга мажбурий сафарбар қилишгани ва унинг қўмондонлиги жанг майдонида ташлаб кетганини сўзлаб берди.
У таслим бўлганидан афсусланмаслигини маълум қилган, чунки шу тариқа омон қолган.
“Тайёргарлиги йўқ, ҳеч нима нарсани билмайдиган, умуман хизмат қилмаган одамларни ташлаб кетиш нормал эмас. Мен умуман хизмат қилмаганман. Бизни шунчаки ташлаб кетишди”, - дея фикр билдирган у ўз қўмондонлиги ҳақида.
7 июнь куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу таслим бўлган украиналик ҳарбийларнинг умумий сони 6489 кишини ташкил этаётганини маълум қилган эди.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.
Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Қуролли Кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба бермоқда. 25 мартга келиб улар биринчи босқичнинг асосий вазифаларини бажаришди - Украинанинг жанговар салоҳиятини сезиларли даражада камайтиришди.
Россия Мудофаа вазирлиги энди асосий мақсад - Донбассни озод қилиш эканини таъкидлаган.
Янгиликлар лентаси
0