Жамият

Биржадан ташқари савдоларда ун нархи пасаймоқда

© Sputnik / Артур Лебедев / Фотобанкка ўтишПроизводство муки
Производство муки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бир қоп уннинг нархи май ойига нисбатан ўртача 270-290 минг сўмдан 240-260 минг сўмгача пасайди.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Биржадан ташқари савдоларда ун нархи пасаймоқда. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Республика товар хом-ашё биржаси ахборот хизмати раҳбари Ҳикматулла Тиллабоев маълум қилди.
Ҳикматулла Тиллабоевнинг сўзларига кўра, мамлакатда ун заҳиралари етарли бўлганлиги сабабли ун маҳсулоти биржа савдоларига кўпроқ миқдорда чиқарилмоқда.
Ўтган даврда “Ўздонмаҳсулот” АЖ таркибидаги 44 та корхона биржа савдоларига 45,0 минг тонна 1-навли ун қўйди ва улардан 43,8 минг тоннаси (97 %) сотилди.
Ўтказилган савдо натижаларига кўра 1-навли уннинг ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 549,3 минг сўмни ташкил қилди.
“Уннинг очиқ биржа савдоларига ўтказилиши ва унинг бозордаги таклиф даражасини ошиши натижасида биржадан ташқари бозорларда бир қоп уннинг нархи май ойига нисбатан ўртача 270-290 минг сўмдан 240-260 минг сўмгача пасайган”, дейди Ҳикматулла Тиллабоев .
Маълумот учун, 1 июндан бошлаб 1-навли ун маҳсулоти очиқ биржа савдоларига қўйилиши ва сотилиши бошланди. 6 июнгача Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида ун бўйича дастлабки биржа савдолари ўтказилди.
Бозорларни ун маҳсулоти билан тезкор тўлдириш мақсадида 4 июнда ҳам қўшимча савдолар бўлиб ўтганди.
Янгиликлар лентаси
0