Кемеровода Усмон Носир хотирасига ҳурмат бажо келтирилди

© Фото: saviya.uzУсмон Носир
Усмон Носир  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2022
Oбуна бўлиш
Усмон Носирнинг бетакрор истеъдоди, матонати, ватанпарварлиги туфайли ўзбек адабиётида ўчмас из қолдирди. Қатағонга учраган шоирнинг ҳаёт йўли, мероси бугунги кунда кенг ўрганилмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 июн - Sputnik. Кемеровода оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигига бағишланган тадбир ташкил этилди. Тадбир Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консуллиги томонидан ташкил қилинди. ЎзА хабарига асосан.
Тадбир иштирокчиларига шоир ҳаёти ва ижодини акс эттирувчи кўргазма ва видеофильмлар, таниқли режиссёр Мурод Аъзамов саҳналаштирган “Усмон Носир” спектаклидан парчалар намойиш этилди. Ўзбекистонлик талабалар шоирнинг “Оқ шеър” “Менинг боғим”, "Юрак" шеърларини ўқиб берди.
Тадбирда "Ватандошлар" жамоат фонди раҳбари Одилжон Сатторов шоирнинг ноёб истеъдоди, матонати, ватанпарварлиги ҳақида гапирди.
– Усмон Носир нафақат Ўзбекистон, балки бутун МДҲ давлатларининг машҳур шоирларидан бири, – дейди режиссёр Евгений Алладинский. - Унинг шеърлари ҳали ҳам Кемерово вилояти аҳолисининг қалбида яшайди. Ушбу тадбир иштирокчилари, жумладан мен ҳам шоир ҳақида янги маълумотларга эга бўлдим. Бугунги тадбир Ўзбекистон ҳукуматининг ўз фуқароларига алоҳида эътибор қаратаётганидан, ватандошлар билан алоқаларни узлашдан, ўзбек халқининг буюк аждодлари хотирасини абадийлаштиришга қаратилаётганидан далолатдир.
"Ватандошлар" жамоат фонди томонидан ташкил этилган анжуманда вилоятда истиқомат қилаётган ўзбек диаспораси вакиллари билан бирга санъаткорлар, адабиёт ихлосмандлари, фаол ҳамюртларимиз, талаба ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Янгиликлар лентаси
0