Россия

Лавров: Россия Украина ғалласини олиб чиқиш хавфсизлигига кафолат беришга тайёр

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФ / Фотобанкка ўтишМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия вазирининг сўзларига кўра, бунинг учун Украина портларни миналардан тозалаши ва ўз портларидан кемалар чиқишига рухсат бериши керак.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Москва Қора денгиз портлари орқали Украина ғалласини олиб чиқиш хавфсизлиги кафолатини расмийлаштиришга тайёр. Бу ҳақда Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров маълум қилди.

“Биз шунга ўхшаш йўналишлар хавфсизлигига кафолат берамиз ва агар Украина миналардан тозаласа ва ўз портларидан кемалар чиқишига рухсат берса, биз бу вазиятдан ўтказилаётган махсус ҳарбий операция манфаати йўлида фойдаланмасликка кафолат берамиз”, - деди Лавров Туркиядаги матбуот анжуманида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирмоқда.

Лавров бу “Россия президенти кафиллиги” эканини қайд этиб, уларни “у ёки бошқа усуллар билан расмийлаштиришга” тайёрлигини билдирди.
Россия вазири агар бу муаммоларни ҳал қилиш учун “Киев ҳукумати етилса”, Туркия билан ҳамкорликда иш олиб борилиши мумкинлигини инкор қилмади.
Украина ҳарбийлари чекиниш олдидан минглаб тонна донни ёқиб юборишди - видео
Украина ғалласини олиб чиқиш мавзуси дунё озиқ-овқат бозорларидаги вазият ёмонлашиши ортидан сўнгги ҳафталар давомида фаол муҳокама қилинмоқда. 3 июнь куни Россия президенти Владимир Путин Украинадан ғаллани олиб чиқишнинг 5 та усулини маълум қилган эди. Россия етакчисининг сўзларига кўра, энг оддий ва арзон йўли бу Беларусь ҳудуди орқали олиб чиқиш. У ердан донни дунёнинг исталган бурчагига етказиб бериш мумкин. Путин Ғарб мамлакатларининг гўёки Россия ғаллани олиб чиқишга имкон бермаётгани ҳақидаги баёнотларини қуруқ сафсата деб атаганди.
Янгиликлар лентаси
0