Дунёда

Меркел Путин унга юмшоқ ўйинчоқ ит совға қилгани ҳақида айтиб берди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Фотобанкка ўтиш18 мая 2018. Президент РФ Владимир Путин и федеральный канцлер ФРГ Ангела Меркель во время встречи в Сочи.
18 мая 2018. Президент РФ Владимир Путин и федеральный канцлер ФРГ Ангела Меркель во время встречи в Сочи. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Меркель Кремлда Владимир Путин билан учрашган вақтида Россия президенти унга улкан юмшоқ ўйинчоқ ит совға қилгани ҳақида айтиб берди.
ТОШКЕНТ, 7 июн – Sputnik. Ангела Меркель Россия президент Владимир Путин унга нима сабабдан юмшоқ ўйинчоқ совға қилганини айтиб берди.
Германия собиқ канцлери истеъфога чиққанидан сўнг узоқ вақт журналистлар олдида пайдо бўлмаган эди. Унинг 7 июнь куни Рhoenix телеканалига берган интервьюси биринчи норасмий интервью бўлди.
Меркель айтишига кўра, Кремлда Владимир Путин билан учрашган вақтида Россия президенти унга улкан юмшоқ ўйинчоқ ит совға қилган.
"Кремлга биринчи ташрифим эди. Путин менга "Мен сизнинг итлар билан муаммоларингиз борлигини эшитдим", деб улкан ўйинчоқ ит совға қилди", деб ҳикоя қилади собиқ канцлер. Шундан сўнг Меркель "Бундай совға билан канцлернинг жасоратига чек қўйиш мумкин эди", - деб ҳазил қилди. Интервьюни тинглаётганлар буни қаҳқаҳа ва олқишлар билан кутиб олишди.
Бундан олдин, 2007 йилда Путин ва Меркель орасида Сочида бўлиб ўтган учрашув вақтида Россия президентининг севимли ити Лабрадор Кони музокаралар хонасига кирган эди. Меркел қўрқиб кетади. Ўшанда баъзи хорижий ОАВлар Путин буни атайлаб қилгани ҳақида ёзган эди. (Чунки Меркельни 1995 йилда ит тишлаган ва шундан кейин у итлардан қўрқадиган бўлиб қолган).
© Sputnik / Дмитрий АстаховКанцлер Германии Ангела Меркель и президент России Владимир Путин
Канцлер Германии Ангела Меркель и президент России Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2022
Канцлер Германии Ангела Меркель и президент России Владимир Путин
Лекин 2016 йилда Путиндан немис журналистлари ушбу воқеа ҳақида сўрашганда Россия президенти канцлер итлардан қўрқиши ҳақида ҳеч нарса билмаганини тан олган эди. Россия етакчисининг тушунтиришича, аксинча, у ўз итини кўрсатганида вазиятни юмшатмоқчи бўлганини тушинтирган. Сочидаги воқеадан сўнг Россия президенти Меркелдан кечирим сўраганини ҳам тан олган.
Янгиликлар лентаси
0