Ўзбекистон фуқаролари учун Россияда рўйхатдан ўтиш муддати узайтирилди

© Sputnik / Екатерина ЧесноковаПокровский собор и Спасская башня Кремля.
Покровский собор и Спасская башня Кремля. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Россия фуқароларни рўйхатга олиш муддатини ўзаро 15 кунгача узайтиришди.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Ўзбекистон фуқаролари энди Россия Федерацияси ҳудудида рўйхатдан ўтмасдан 15 кун давомида яшаши мумкин. Худди шу шарт Ўзбекистондаги Россия фуқароларига ҳам тегишли. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида имзоланган битим 4 июндан расман кучга кирган.
“Мазкур битимнинг 1-моддасига мувофиқ бир томоннинг бошқа давлат ҳудудида вақтинча яшовчи фуқаролари 15 кун ичида кирувчи давлатнинг ваколатли органларида рўйхатдан ўтиш (яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш) мажбуриятидан озод қилинади”, дейилади хабарда.
Вақтинчалик бўлиш муддати бир томон давлати фуқароси бошқа томон давлати ҳудудига кирган кундан бошлаб ҳисобланади. Унга бошқа томон давлати ҳудудига киришда чегара назорати органлари томонидан муҳрланган миграция картаси (ёки давлат рўйхатидаги тегишли муҳр билан тасдиқланган паспорт) берилади.
Маълумот учун, аввалги тартибга кўра, Ўзбекистон фуқаролари етти кун ичида, Ўзбекистондаги россияликлар эса уч кун ичида рўйхатдан ўтиши шарт бўлган.
Россия ИИВга кўра, янги қоидалар Россияга келаётган Ўзбекистон фуқаролари сонининг кўпайишига ва миграция назорати самарадорлигининг пасайишига олиб келмайди.
Ҳозирги кунда Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Арманистон фуқароларига миграция рўйхатидан ўтиш учун 15 кунлик муддат белгиланган.
Янгиликлар лентаси
0