Жамият

Ўзбекистон мусулмон сайёҳлар учун энг қулай бўлган давлатлар ўнталигига кирди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМечеть Хазрати-Имом
Мечеть Хазрати-Имом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ушбу рейтингни ишлаб чиқишда мамлакатнинг сайёҳлар учун очиқлик сиёсати, мусулмон туристлар учун яратилган имкониятлари каби қирқдан ортиқ мезон ҳисобга олинган.
ТОШКЕНТ, 8 июн - Sputnik. Ўзбекистон CrescentRating томонидан ҳар йили эълон қилинадиган World Muslim Travel Index’да кучли ўнталикка кирди. Бу ҳақда Cингапурда мусулмон туризм бозорини тиклаш ва ривожлантиришга бағишланган “Halal In Travel – Global Summit 2022” саммитида маълум қилинди, дея хабар берди “Дунё”.
Ушбу рейтингни ишлаб чиқишда мамлакатнинг сайёҳлар учун очиқлик сиёсати, мусулмон туристлар учун яратилган имкониятлар, тарғибот ва маркетинг, ислом меросини сайёҳларга етказиш даражаси каби қирқдан ортиқ мезон ҳисобга олинган.
CrescentRating ташкилоти раҳбари Фазал Баҳардин бу йилги кўрсаткичларга алоҳида тўхталиб, Ўзбекистонни рейтингда энг тез кўтарилган ва бошқаларга ўрнак бўлаётган давлат сифатида тан олди.
“Ушбу саммит дунёнинг турли бурчакларидан туризм соҳасида тажрибага эга 70 дан ортиқ соҳа мутахассисларини бирлаштирди”, дейилади хабарда.
1 январдан бошлаб Ўзбекистонда 35 та ресторан (тезкор овқатланиш тармоқлари) ва 4 та меҳмонхона “Ҳалол” сертификатига эга бўлди.
Янгиликлар лентаси
0