Спорт

U23: Ўзбекистон гуруҳда биринчи ўрин билан чорак финалга йўл олди

Узбенкистан - Иран U23 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон ўз гуруҳида биринчи ўрин билан чорак финалга йўл олди.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси мамлакатда ўтказилаётган U23 Осиё кубоги гуруҳ босқичидаги иштирокини муваффақиятли якунлади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Учрашувнинг 22 дақиқасида Отабек Жўрақўзиев ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимда бор эътиборини ҳужумга қаратган эронликлар ўйининг 62 дақиқасида гол уришди.
Гол муаллифи Ария Юсуфий. Ўйиннинг қолган қисмида дарвозаларга бошқа тўп киритилмади ва жамоалар ўз ҳисобларига 1 очкодан қўшиб қўйишди.
Сўнгги турда Эронга қарши баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Узбенкистан - Иран U23 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2022
Узбенкистан - Иран U23
Шу тариқа, “А” гуруҳида 7 очко жамғарган Темур Кападзе шогирдлари 1-ўрин билан чорак финалга йўл олдилар.
Эндиликда Ўзбекистон жамоаси ярим финал чиптаси учун 11 июнда Ироқ жамоасини мағлуб этиши керак.
Узбенкистан - Иран U23 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2022
Узбенкистан - Иран U23
Янгиликлар лентаси
0