Ўзбекистонда “Усмон Мусҳафи”нинг айнан нусхаси яратилди

© Фото: Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистонда "Усмон мусҳафи"нинг айнан нусхаси яратилди.
Ўзбекистонда Усмон мусҳафининг айнан нусхаси яратилди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда сақланаётган “Усмон Мусҳафи” (дунёда “Тошкент Қуръони” номи билан танилган) дунё цивилизацияси тарихидаги энг нодир манба саналади.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Ўзбекистонда таниқли хаттот Ҳабибулла Солиҳ “Усмон Мусҳафи”нинг айнан нусхасини яратди. Бу ҳақда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази хабар берди.
"Усмон Мусҳафи"нинг нусхаси жами 586 бетдан иборат бўлди. Хаттот асл нусха саҳифаларининг чети ва баъзи варақлар ярмигача нобуд бўлган қисмлари худди ўзидек тиклашга ҳаракат қилган. Бунинг учун у икки йил тинимсиз меҳнат қилган.
Хаттотнинг сўзларига кўра, у маҳобатли иншоот барпо этилишидан илҳомланган ва имкон даражасида ҳисса қўшиш ниятида нусха кўчирган.
“Бузоқ терисидан махсус тайёрланган саҳифаларга, мусҳаф матнининг ёнига барча учун осон ва тушунарли ўқилиши мақсадида "насх" услубида ўқилишини ҳам алоҳида ёздим”, - дейди Ҳабибулла Солиҳ.
"Усмон Мусҳафи"нинг айнан кўчирилган нусхаси Ислом цивилизацияси марказига тақдим этилган. Энди у марказнинг энг қимматбаҳо экспонатларидан бири сифатида сақланади.
Мисрлик талаба қиз Қуръонни тўлиқ кўчириб ёзди
Маълумот учун, Ўзбекистонда сақланаётган “Усмон Мусҳафи” (дунёда “Тошкент Қуръони” номи билан танилган) дунё цивилизацияси тарихидаги энг нодир манба саналади. У VII асрда (644-648 йй.) кийик терисига ҳижоз хатида ёзилган ва муқоваланган.
“Усмон Мусҳафи” 1997 йил халқаро ЮНЕСКО ташкилотининг дунё хотираси рўйхатига киритилган. Мусҳаф “Ҳазрати Имом” мажмуаси “Мўйи Муборак” мадрасаси музейида сақланади.
Янгиликлар лентаси
0