Дунёда

Қрим ва Запорожье вилояти ўртасида темир йўл қатнови қайта тикланди

© Sputnik / Константин МихальчевскийГрузовой состав на подъезде к Крымскому мосту. Архивное фото
Грузовой состав на подъезде к Крымскому мосту. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Темир йўл алоқаси бундан саккиз йил олдин Киев ҳукуматининг Қримга транспорт қамалини уюштириш қарори туфайли тўхтатиб қўйилган эди.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Запорожье вилояти жанубидаги Мелитопол шаҳридан ғалла ортилган биринчи поезд Қримга етиб келди. Бу ҳақда Қрим раҳбарининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Олег Крючков маълум қилди.

“Биз Қрим билан юк ташиш алоқаси қайта тиклангани ҳақида айтишимиз мумкин. Шимолий Қора денгизбўйи бидан темир йўл қайта тикланди”, - деди у РИА Новости билан суҳбатда.

Крючков энди икки ҳудуд ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ўсишига ишонч билдирди.
Темир йўл алоқаси бундан саккиз йил олдин Киев ҳукуматининг Херсон вилояти чегарасида Қримга транспорт қамалини уюштириш қарори туфайли тўхтатиб қўйилган эди.
Махсус ҳарбий операция давомида Россия ҳарбийлари Украина жанубидаги Херсон ва Запорожье вилоятининг Азов қисмини назорат остига олди. Ҳудудларда ҳарбий-фуқаролик бошқаруви тузилди, Россия телеканаллари ва радиостанциялари эфирга чиқа бошлади, Қрим билан савдо алоқалари тикланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0