Видео

Россия ўзиюрар тўплари қандай ишламоқда - видео

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия ўзиюрар тўплари юқори аниқликда зарба берувчи "Краснополь" снарядлари билан Украина танкларини йўқ қилиди.
Россия Мудофаа вазирлиги томонидан тарқатилган видеолавҳада Россиянинг 152 миллиметрли "Мста-С" ўзиюрар тўплари рақиб позицияларини нишонга олиши акс этган.
Тўплар дастлаб ўрмон четида позиция эгаллайди, кейин нишонга юқори аниқликда зарба берувчи "Краснополь" снарядлари билан зарба беради.
Нишон - ҳужумга ўтиш учун тўпланаётган Украина танклари эди. Снаряд нишонга аниқ тегиши учувчисиз аппарат ёрдамида назорат қилиб борилади. Вазифа бажарилганидан сўнг гаубицалар қисқа вақт ичида позициясини ўзгартиради.
Россия махсус операцияси

Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Владимир Путин ушбу операция мақсади "ДХР ва ЛХР фуқароларини Киев режими томонидан саккиз йил давомида амалга оширилаётган таҳқирланиш ва геноциддан қутқариш ва ҳимоя қилиш" деб атаган. Операция мақсади - “Украинани демилитаризация ва денацификация” қилиш.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0