Ҳодисалар

Самарқанддаги қабристонда ёнғин юз берди

© Пресс-служба ФСБ по Самаркандской областиПожар в МТП Акдарьинского района
Пожар в МТП Акдарьинского района - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ёнғин натижасида қабристондаги тахминан 4 сотих майдонда қуруқ ўт ёнган.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги қабристонда ёнғин юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) матбуот хизмати хабар берди.
Ёнғин 8 июнь куни туманнинг Мустақиллик маҳалласидаги "Қанғли" қабристонида чиққан. Туман ФВ бўлимига ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар соат 15:01 да келиб тушган. Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:05 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:28 да бартараф этилган.
Ёнғин натижасида тахминан 4 сотих майдонда қуруқ ўт ёнган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Самарқанддаги иккита корхонада ёнғин чиқди – видео
Янгиликлар лентаси
0