Саноат зоналари режага кўра газ, сув ва электр энергияси билан таъминланади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишЛинии электропередачи
Линии электропередачи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2022
Oбуна бўлиш
Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминланади.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Ҳудудларда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан – газ, сув, электр энергияси ва канализациятаъминлаш тадбирларининг манзилли дастури президентнинг 6 июндаги қарори билан тасдиқланди.

Дастурда юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун саноат майдонларини ташкил қилиш учун 2022 йилда махсус иқтисодий зоналарни (МИЗ) ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тадбирларининг манзилли дастури тасдиқланди.
Мазкур дастур билан белгиланишича, бош режа лойиҳаларини ишлаб чиқиш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳамда ҳудудлардаги тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари ҳисобидан амалга оширилади.
Бунда бош режаларни ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа ташкилоти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади. Объектларни молиялаштириш эса кичик саноат зонаснинг (КСЗ) бош режалари ишлаб чиқилгандан сўнг таъминотчи ташкилотлар томонидан берилган техник шартлар асосида амалга оширилади.
Шунингдек, қарор билан 2022 йилда МИЗ, КСЗ, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳамда тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тадбирлари йиғма параметрлари тасдиқланган.
Улар қуйидагилардан иборат:
2022 йилда кичик саноат зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тадбирларининг манзилли дастури;
2022 йилда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тадбирларининг манзилли дастури;
2022 йилда тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тадбирларининг манзилли дастури.
Бундан ташқари, ҳужжат билан 2022 йилда ҳудудларда 363,29 га қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларда 104 та янги КСЗни ташкил қилиш назарда тутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0