Жамият

ШҲТда тиббиёт ассоциацияси пайдо бўлиши мумкин

© Пресс-служба Государственной Думы РФ / Фотобанкка ўтишПленарное заседание Госдумы РФ
Пленарное заседание Госдумы РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко Тошкентдаги йиғилишда тегишли таклифни илгари сурди.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилотида (ШҲТ) тиббиёт ассоциацияси пайдо бўлиши мумкин. Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко Тошкентда бўлиб ўтаётган ШҲТга аъзо давлатлар соғлиқни сақлаш вазирларининг йиғилишида шундай таклиф билан чиқди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
“Мен ШҲТ давлатларига ШҲТ тиббиёт ассоциациясини ташкил этиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилмоқчиман”, - деди Мурашко.
Унинг сўзларига кўра, бу биргаликда даволаш стандартлари ва тиббиёт этикасини тамойилларини ишлаб чиқишга имкон беради.
Россия вазири йиғилиш қатнашчиларига бу масала борасида ўйлаб кўриш ва уни кейинги учрашувларда муҳокама қилишни таклиф қилди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар соғлиқни сақлаш вазирларининг бешинчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Тадбир Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги раислигида ҳам офлайн, ҳам онлайн шаклда ўтказилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0