Жамият

Сувни тежайдиган технологияларни қўллаш учун субсидиялар ажратилади

© unsplash/Markus Spiskeводосберегающие технологии в сельском хозяйстве
водосберегающие технологии в сельском хозяйстве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Пахта ва дон экин майдонларида сувни тежайдиган технологияларни қўллаш учун субсидиялар ажратилади.
ТОШКЕНТ, 8 июн - Sputnik. Ҳукумат қарори билан пахта ва бошоқли дон экин майдонларини суғориш учун қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, талабгорларга 10 гектардан кам бўлмаган, сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган пахта ва бошоқли дон экин майдонларини суғориш учун:
қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналарини сотиб олиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 100 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда;
кўчма генераторлар ускуналарини сотиб олиш харажатларининг 30 фоизигача, бироқ 30 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия берилади.
Талабгорлар субсидия ажратиш юзасидан ариза билан туман ҳокимлигига мурожаат қилади. Шунга кўра, ҳужжатлар мурожаат келиб тушган кундан бошлаб 10 иш кунида ўрганиб чиқилади.

Ҳудудий ишчи гуруҳ:

ҳар 10 кунда талабгорга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосаларни тушган кундан эътиборан умумлаштириб, таҳлил қилади;
субсидия оладиган талабгорларнинг рўйхатини 1 августгача Сув хўжалиги вазирлигига, 20 ноябргача Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.
Шунга асосан, вазирликлар томонидан субсидиялар тегишлича 10 августгача ҳамда 1 декабргача ажратилади.
Янгиликлар лентаси
0