Тошкент вилоятидаги оромгоҳларга 47 мингдан зиёд болалар қамраб олинади

© Unsplash / note thanunДети на прогулке
Дети на прогулке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2022
Oбуна бўлиш
Оромгоҳларда мавсум давомида 6 ярим млрд сўмдан ортиқ маблағлар сарф этилиши режа қилинган.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Тошкент вилоятида 161 та оромгоҳ иш бошлади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Оромгоҳларда 47 минг 381 нафар болаларнинг соғломлаштирилиши режа қилинган.
Ҳомийлар ҳисобидан келувчи болалар:
-Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиси ва имконияти чекланган болалар -116 нафар;
-Кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандлари - 50 нафар.
Жамоа шартномалари ва келишувлар асосида келувчи болалар:
-Кам таъминланган оилалар фарзандлари - 3500 нафар.

“Ҳудудларда интеллектуал ривожлантириш, экобиологик ва ўлкашунослик, техник ижодкорлик, ижтимоий мослашув, тарбия ва спорт­-соғломлаштириш, бадиий ижодиёт йўналишларига ихтисослаштирилган оромгоҳлар ташкил этилди”, - дейилади хабарда.

Мавсум давомида оромгоҳларга 1052 нафар педагоглар, шунингдек, 205 нафар тиббиёт, 242 нафар ички ишлар, миллий гвардия, ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари жалб қилинди.
Оромгоҳларга 8 минга яқин бадиий, ижтимоий ва илмий оммабоп китоблар қўшимча равишда етказилди. Мазкур ишлар учун мавсум давомида 6 ярим млрд сўмдан ортиқ маблағлар сарф этилиши режа қилинган.
Янгиликлар лентаси
0