Тошкентда ШҲТ Ёшлар Кенгашининг 15- йиғилиши бўлиб ўтади

© Sputnik / Рамиз БахтияровФлаги государств-членов ШОС
Флаги государств-членов ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2022
Oбуна бўлиш
Йиғилиш якунлари бўйича 2022-2023 йилларга мўлжалланган иш режа тасдиқланиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. 9-10 июнь кунлари Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ )Ёшлар кенгашининг 15- йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Юқори даражадаги учрашувда ШҲТ Ёшлар кенгашининг аъзо давлатлардаги масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари бошчилигидаги делегациялар, ШҲТ ва Ёшлар кенгаши Котибиятлари иштирок этиши кутилмоқда.
“Ушбу йиғилиш минтақада ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш бўйича биргаликда ёшлар учун янги дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни ўз ичига олади”, - дейилади хабарда
Айтилишича, ёшлар соҳасидаги инновацион ва илмий-техникавий ҳамкорлик, ёш мутахассислар учун ўзаро тажриба алмашиш майдонларини яратиш, уларнинг салоҳиятини ошириш каби долзарб йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашилади.
Учрашув доирасида Ўзбекистон ташаббуси билан ўтказилаётган “Unicorns SCO: ШҲТ ёшлари ўртасида энг яхши стартап лойиҳалар танлови”нинг финал босқичи ғолибларини тантанали мукофотлаш маросими ташкил этилади.
Унда ШҲТга аъзо мамлакатларнинг Ёшлар кенгаши фаоллари иштирок этиши кутилмоқда. Йиғилиш якунлари бўйича ШҲТ Ёшлар кенгашининг 2022-2023 йилларга мўлжалланган иш режаси тасдиқланиши кутилмоқда.
Маълумот учун, ҳозирги вақтда ШҲТ ҳудудида 3,2 млрддан ортиқ аҳоли истиқомат қилмоқда. Уларнинг 55% дан ортиғи ёшларни ташкил этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0