Ҳодисалар

Тошкентдан Нукусга кетаётган автобус ёниб кетди

© SputnikОбеспечение безопасности народных гуляний во время празднования Дня независимости и Курбан-хайита
Обеспечение безопасности народных гуляний во время празднования Дня независимости и Курбан-хайита - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ёнғин натижасида автобус тўлиқ ёниб кетган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Бугун тонгда Тўрткўл тумани ҳудудидан ўтган автомагистрал йўлида ҳаракатланаётган автобусда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
Айтилишича, соат 03:14 да Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани “Оқ қамиш” ОФЙ ҳудудидан ўтган А-380 автомагистрал йўлининг 555 км.да Тошкентдан Нукусга ҳаракатланиб келаётган “YUTONG” русумли йўловчи ташувчи автобусда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.
“2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:40 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 04:15 да бартараф этилган”, дейилади хабарда.
Ёнғин натижасида автобус тўлиқ ёниб зарарланган. Ёнғин электр симларининг қисқа туташуви натижасида содир бўлганлиги тахмин қилинмоқда.
Автобус салонида 55 нафар йўловчи ва 2 нафар ҳайдовчи бўлган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Маълумот учун, энг яқин ёнғин ўчириш қисмидан ёнғин рўй берган манзилгача бўлган масофа тахминан 45 кмни ташкил этади.
Янгиликлар лентаси
0