Дунёда

Туркия қайси давлатлар НАТОга аъзо бўла олмаслигини тушунтирди

© AFP 2022 / ROBERT VANDEN BRUGGEDark clouds hang over NATO members' flags outside the alliance's headquarters in Brussels, 12 October. The NATO allies were poised today to vote a critical "activation order" to attack Yugoslavia, as US envoy Richard Holbrooke pressed 11th-hour talks in Belgrade with a recalcitrant President Slobodan Milosevic to avert war in the Balkans.
Dark clouds hang over NATO members' flags outside the alliance's headquarters in Brussels, 12 October. The NATO allies were poised today to vote a critical activation order to attack Yugoslavia, as US envoy Richard Holbrooke pressed 11th-hour talks in Belgrade with a recalcitrant President Slobodan Milosevic to avert war in the Balkans.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Туркия террорчилик ташкилотларига қарши курашда аниқ позицияни эгаллашни истамаган мамлакатларнинг НАТОга аъзо бўлиши ҳақидаги аризаларига ижобий муносабатда бўлолмайди.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Туркия террорчилик ташкилотларига қарши курашда аниқ позицияни эгаллашни истамаган мамлакатларнинг НАТОга аъзо бўлиши ҳақидаги аризаларига ижобий муносабатда бўлолмайди, деди мамлакат президенти маъмуриятининг алоқа бўлими раҳбари Фаҳреттин Алтун.
Унга кўра, Скандинавия давлатларининг альянсга қабул қилиниши ташкилот хавфсизлигига таҳдид солади.
“Туркия террор ташкилотларига қарши курашда аниқ позицияни эгаллашни истамаган давлатларнинг НАТОга аъзолик аризаларини ижобий қабул қила олмайди. Бундай позиция Шимолий Атлантика иттифоқининг келажагига ҳам таҳдиддир”, дея таъкидлади Алтун Анқарада бўлиб ўтган анжуманда.
Унинг қўшимча қилишича, сўнгги даврдаги геосиёсий жараёнлар Туркиянинг НАТО иттифоқчиси сифатида қанчалик қадрли эканини кўрсатган.
“Украинадаги вазият ва ундан кейинги жараёнлар НАТО блоки геосиёсий қарама-қаршиликка жуда тез аралашаётганини кўрсатди. НАТОда хавфсизлик бўйича янги хавотирлар бор”, деди Алтун.
Таъкидланишича, Туркия Швеция ва Финляндиядан ўз миллий хавфсизлиги манфаатларига дахлдор аниқ қадамлар ва кафолатлар кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 18 май куни Финляндия ва Швеция расман НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топширди. Эрдоған эса Туркия ушбу икки давлатнинг НАТОга киришига йўл қўйиб, Греция билан йўл қўйган хатосини такрорламаслигини айтди.
Бунинг ортидан расмий Москва Финляндия НАТОга қўшилса, Россия жавоб чораларини кўришга мажбур бўлишини эълон қилди. Хусусан, Россия ўз миллий хавфсизлигига бу борада юзага келадиган таҳдидларни тўхтатиш учун ҳам ҳарбий-техник, ҳам бошқа характердаги жавоб чораларини кўриши айтилди.
КХШТ бош котиби НАТОнинг кенгайиш режаларига муносабат билдирди
Маълумот учун, Туркия Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш учун аризаларини кўриб чиқиш бошланишига тўсқинлик қилмоқда. Эрдоғаннинг сўзларига кўра, Анқара уларнинг альянсга кириш истагини қўллаб-қувватламайди, чунки Скандинавия давлатларининг Туркияда тақиқланган Курдистон ишчи партияси (Partiya Karkerên Kurdistan – ПКК) вакиллари билан алоқалари ҳақидаги баёнотларига ишонмайди. Унинг қўшимча қилишича, агар улар блокка қўшилса, НАТО “хавфсизлик ташкилоти бўлмайди, балки террорчиларнинг кўплаб вакиллари тўпланадиган жойга айланади”. Номзодлар альянсга кириши учун барча аъзоларнинг розилиги талаб қилинади.
Янгиликлар лентаси
0