Антонов: Арктика кенгашининг Россиясиз қабул қилган қарорлари ноқонуний бўлади

© Sputnik / Алексей Агарышев / Медиабанкка ўтишПосол России в Вашингтоне Анатолий Антонов
Посол России в Вашингтоне Анатолий Антонов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2022
Oбуна бўлиш
Антоновнинг сўзларига кўра, Узоқ Шимол муаммоларини Россиясиз самарали ҳал қилишнинг иложи йўқ.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Арктика кенгашининг Россия томони иштирокисиз қабул қиладиган қарорлари ноқонуний ҳисобланади ва консенсус тамойилини бузади. Бу ҳақда чоршанба куни Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов маълум қилди, унинг сўзлари Россия дипломатик миссиясининг Telegram-каналида келтирилган.
“ Бундай қадам нафақат Россияни кенгашнинг амалдаги раиси сифатида, балки минтақанинг янада барқарор ривожланишидан манфаатдор бутун халқаро ҳамжамиятни ҳам хавотирга солмасдан қўймайди”, - дейди Антонов.
Элчининг фикрича, кенгашда Россия иштирокисиз қабул қилинадиган барча қарорлар ноқонуний бўлади.
“Арктика кенгаши номидан бизнинг мамлакатимиз иштирокисиз қабул қилинган қарорлар ноқонуний бўлади ва унинг бошқарув ҳужжатларида назарда тутилган консенсус тамойилини бузади”, - деди у.
Антоновнинг сўзларига кўра, Узоқ Шимол муаммоларини Россиясиз самарали ҳал қилишнинг иложи йўқ.
“Сабаби аниқ — бутун минтақа ҳудудининг қарийб 60 фоизини эгаллаган Арктиканинг Россия қисмида маҳаллий аҳолининг ярмидан кўпи яшайди. Бутун иқтисодий фаолиятнинг 70 фоиздан ортиғи юқори кенгликларда амалга оширилади”, - дея қўшимча қилди Антонов.
Эслатиб ўтамиз, Россия ТИВнинг махсус топшириқлар бўйича элчиси, Арктика кенгашининг юқори мансабдор шахслар қўмитаси раиси Николай Корчунов Арктика кенгаши ишидаги пауза минтақада хавфсизлик хавфларининг ошишига олиб келиши ҳақида огоҳлантирган эди. Унинг сўзларига кўра, “Арктика кенгашининг кенг кўламли ишининг тезроқ тикланиши, албатта, нафақат Арктика давлатлари, балки бутун халқаро ҳамжамият манфаатларига хизмат қилади”.
Арктика кенгаши Арктика давлатларининг ҳукуматлараро ташкилотидир. У 1996 йилда Канада ташаббуси билан ташкил қилинган. Унинг аъзолари —Дания (Гренландия ва Фарер ороллари билан биргаликда), Исландия, Канада, Норвегия, Россия, АҚШ, Финляндия ва Швеция. 2021 йилда ассоциациянинг 25 йиллиги нишонланганда унга икки йил давомида раислик қилиш Исландиядан Россия Федерациясига ўтди.
Янгиликлар лентаси
0