Доллар беш рублдан: Россия глобал инфляциядан ўзини қандай ҳимоя қилмоқда?

© Sputnik / Евгения Новоженина / Медиабанкка ўтишДоллар растет, евро упал – новые курсы валют в Узбекистане
Доллар растет, евро упал – новые курсы валют в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2022
Oбуна бўлиш
Сўнгги вақтларда кузатилаётган нефть, газ, ўғитлар нархининг кескин ошиши жаҳон бозорларида барча нархларнинг ошишига ва оқибатда глобал инфляцияга олиб келиши мумкин. Ушбу вазиятда Россия ўзини қандай ҳимоя қилиши мумкин?
Иқтисодий экспертлар даврасида инфляцион хавф - дунё иқтисодиёти келажаги борасида гап кетганда энг асосий мавзуларидан бири бўлиб қолмоқда. Тўғрироғи, бу хавфлар аллақачон пайдо бўлган, масала унинг ривожланган мамлакатларда вақтинчалиқ ҳодиса бўлиб қолиши ёки йиллаб давом этишидадир. Инфляциянинг келиб чиқиши, унинг турлари ҳақида ҳатто иқтисодчилар орасида ҳам баҳслар давом этмоқда. Биз эса иқтисодий умумлаштиришлардан чекинган ҳолда ушбу муаммонинг энергетик аспектларига урғу беришга ҳаракат қиламиз.
Одатда, истеъмол инфляциясининг таркибий қисмларидан бири энергия ва бошқа хомашёвий товарлар нархининг ошиши ҳисобланади. Нархлар ошишига, содда қилиб айтганда, иккита сабаб бор. Биринчидан, талаб ва таклифнинг номутаносиблиги – яъни чекланган миқдордаги товарга талабнинг кескин ошиши. Иккинчидан, инфляция оқибатида хомашё таннархининг ошиши ва оқибатда янги ишлаб чиқарилатётган товарларнинг юқори нархини сақлаб қолади ва уларнинг олдинги паст даражасига тушишига йўл қўймайди.
Мисол учун, яқинда биз сланец нефти қазиб олиш таннархи ўнлаб фоизга ошганини хабар қилган эдик. Янги янгли нефть конларини бурғулаш тўғрисида қарор, фақатгина дунёда нефть нархи баланд бўлганда қабул қилиниши мумкин. Ўшандагина сланец нефть кони ўзини оқлайди.
Иккинчи мисол – котировкалар деярли ўн баробар ўсган литий бозори. Goldman Sachs тахминига кўра, қабариқ пасаймоқда ва келгуси йил давомида нархлар бир неча бор пасаяди. Фақат уларнинг янги туби котировкаларнинг тез ўсишидан олдин меъёрдагидан 50% га юқори бўлади. Эҳтимол, янги таклифнинг таннархи юқорироқ бўлади.
Яна бир ёрқин мисол - газ бозори. У ерда ҳозир нархлар меъёрдан уч ёки ундан кўп баробар юқори. Бироқ, истеъмолчилар АҚШдан ҳали қурилмаган заводлардаги суюлтирилган газга умид қилишмоқда. Аммо бу янги нарх қандай бўлади? Эслатиб ўтамиз, Америка суюлтирилган гази нархи икки компонентлардан иборат: суюлтириш нархи ва газнинг ички нархидан иборат. Америка Қўшма Штатларида газ нархи аллақачон уч баробарга ошган: “стандарт” нави минг кубометр учун 100 доллардан 300 долларгача. АҚШ ичида газнинг паст нархи Америка суюлтирилган газлари учун рақобатбардошликни таъминлайди. Аммо, ҳозир бу омил вақтинчалик йўқолган бўлиши мумкин.
Ҳа нархларнинг кўп ўсишига талабнинг номутаносиблиги ва суюлтирилган газнинг фаол экспорти таъсир қилган. Ишлаб чиқаришни вақт ўтиши билан кўпайтириш мумкин. Аммо, тахминларга кўра, сланец нефтини қазиб олишга қараганда, сланец газини қазиб олиш - ўнлаб фоизларга ошган! Чунки технологиялар бир хил.
Иккинчи муаммо: пўлат нархининг ошишини суюлтирилган газ заводларини қуриш харажатларини сезиларли оширади. Натижада бозор аъзоларининг тахмин қилишича, янги ишлаб чиқаришларни қуриш қиймати металлар ва бошқа материаллар нархи ошишига қадар кутилганидан икки баравар юқори бўлиши мумкин. Демак, Американинг янги суюлтирилган гази биринчи тўлқини етказиб берилишидан кўра қимматроқ бўлиши мумкин.
Худди шу фактор ўғитлар, озиқ-овқат маҳсулотларининг бир неча баробар оширилган нархларига ҳам тегишли- мисолларни эса давом этиш мумкин. Бундан ташқари, бу фонда бир неча ой олдин ғарб шарҳловчилари орасида “гринфляция” атамаси пайдо бўлди. У яшил энергия ривожланиши билан боғлиқ инфляция жараёнларини англатади. Яъни декарбонизация учун анчайин қиммат технологиялар (масалан карбонат ангидридни ушлаб туриш) иқтисодиётдаги умумий инфляцияга мунтазам ҳисса қўшади.
Албатта, хомашё – ўзгарувчан нархли актив. Унинг нархи муайян вазиятда турлича бўлиши бўлиши мумкин: пандемия вақтида биз нефтни ҳатто салбий нархларда кўрдик. Яқинда эса, газнинг ишлаб чиқариш таннархидан беш ёки ундан кўп марта қимматроғини ҳам.
Узоқ муддатли тенденциялар ҳақидаги гапирадиган бўлсак, биз долларнинг паст инфляцияси фонида нефтнинг йиллар давомида нисбатан тор коридор чегараси орасида сотилишига ўрганиб қолганмиз. Ҳозирги тенденциялар эса нархларни номинал кўринишдан бошқа даражаларга олиб чиқиши мумкин.
Қисқа муддатли сценарийлар турлича бўлиши мумкин. Масалан, асосий ставкаларнинг ошиши, турғунлик ва талабнинг йўқолиши – демак нархлар тушади дегани. Аммо янги қурилган қимматбаҳо тармоқ бунда зарарли бўлиб чиқади.
Биз учун эса ҳозир бу инфляцияни Россия бозорига киритмаслик муҳим. Россиянинг хом-ашё товарларида борасида эскпортчи эканлигини ҳисобга олганда, бу ишни қилиш қийин эмас (назарий жиҳатдан).
Таъкидлаб ўтамиз, буларнинг бари- ўзимизда инфляцион муаммоларнинг йўқлигини билдирмайди. Бундай муаммолар бор, аммо уларнинг сабаблари бошқа. Нима бўлганда ҳам, Россиянинг ўзига хос инфляциясига асосий товарларнинг глобал инфляциясини қўшиш нотўғри бўлади.
Россия ички бозорида газ нархини назорат қилиш энг осони. Бизда аҳоли учун ҳам ва саноат корхоналари учун ҳам белгиланган нарх амал қилади. Ўртача айтганда минг кубометр учун - 5000 рубль.
Айтиш лозимки, Европада газнинг минг кубометри тахминан 1000 долларга тенг бўлган ҳозирги пайтда, долларнинг нисбий курси (агар у фақат газ нархига асосланган бўлса) 1 доллар = 5 рубльни ташқил этади. Қишда ЕИ да газ нархи энг бешафқат прогнозларга кўра 5000 долларгача кўтарилса, унда 1 доллар = 1 рубльга тенг бўлади.
Бу билан айтмоқчи бўлганимиз, ҳозирги кунда газнинг глобал нархи Россия ички бозоридаги нархга таъсир қилмайди. Гарчи бир вақтлар ички ва ташқи танрхларни тенглаштириш концепцияси муҳокама қилинган бўлсада.
Нефть маҳсулотлари билан ҳаммаси қийинроқ. Чунки нефть бирламчи маҳсулот, кейин эса ўзининг бир қанча хусусиятлари билан нефтни қайта ишлаб чиқариш кўшилади. Боз устига, экспорт божи, фойдали қазилмаларни қазиб олиш солиғи ва бошқа қўшимча тузатиш механизмларини ўз ичига олган мураккаб тизим ҳам бор.
Ва бу ерда, албатта, солиқ маневрини ҳам эсламай бўлмайди. У 2019 йилда бошланган ва 2024 йилгача давом этади. Гап шундаки, нефть ва нефть маҳсулотларига солиқ юкининг умумий ҳажмида фойдали қазилмаларни қазиб олиш улуши аста-секин ўсиб боради, экспорт божи улуши эса пасаяди. Муайян “нефть бўлган” ҳолатда бу бошқа тузатишлар туфайли нефть маҳсулотлари нархининг ошишига олиб келмаслиги керак.
Аммо умуман олганда, экспорт божи ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш солиғи (ёки хомашё ишлаб чиқарувчилардан ортиқча фойда олиш имконини берувчи бошқа ички солиқлар) ўртасидаги қарама-қаршилик қизиқарли муҳокама мавзусидир. Ҳақиқатан ҳам, солиқ юкининг бир хил умумий даражаси билан ишлаб чиқарувчи учун ҳеч қандай фарқ йўқ.
Бироқ, ички истеъмолчи учун катта фарқ бор. Экспорт божи кўринишидаги солиқ билан энг охирги ҳолатда, маҳаллий истеъмолчи товарларни анча арзонроқ олади - жаҳон нархида божни чегириб ташлаш (етказиб бериш харажатларини эътиборсиз қолдирамиз) ва энг охирги ҳолатда солиқ юки фойдали қазилмаларни қазиб олиш солиғи шаклида - бир хил жаҳон нархларида. Иккинчи ҳолатда, қўшимча даромад давлатга тушади, аммо ҳозир бизда бюджетни тўлдиришда ҳеч қандай муаммо йўқ.
Экспорт божи механизмидан фойдаланмаяпмиз, дейиш мумкин эмас. Экспорт божи ҳамон бошқа сегментларда, масалан, озиқ-овқат соҳасида бор. Ҳа, газ бозорида 30% бож бор, лекин уларни тартибга солиш туфайли бу оддийгина ички нархларга таъсир қилмайди. 2021 йилда металларга жаҳон нархлари ошиши фонида бу ерда ҳам вақтинчалик ечим сифатида экспорт божлари пайдо бўлган.
Россия иқтисодиётининг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашуви курси фонида ушбу механизм эскирган деб топилди. Энди ундан яна фаолроқ фойдаланиш учун барча асослар бор. Тўғри танланган бож ва бошқа коэффициэнтларнинг бошланғич қийматлари қўл режимида бўлмаган ва компанияларга зарар етказмасдан товарлар нархини самарали тартибга солиш имконини беради. Дарвоқе, шаффоф узоқ муддатли солиқ қоидалари ҳар доим янги қўлда тузатишлардан нимани кутиш кераклигини тушунмайдиган компаниялар учун ҳам қулай.
Масалан, ўғитлар секторида, бир томондан, ички бозор учун нархларни музлатиш, иккинчи томондан, экспорт квоталари амалга ошириляпти. Бу, албатта, бозор механизми эмас. Айтганча, бу сегментда ҳам бир йил аввал ҳукумат экспорт божлари тизимини жорий этиш масаласини кўтарган эди.
Албатта, кичик материалда барча соҳаларнинг нозик ва томонларини тасвирлаб бўлмайди. Айниқса, янада мураккаб ишлаб чиқариш занжирлари пайдо бўлганда, масалан, нефть-кимё сегментида. Бу ерда полимер ишлаб чиқарувчилари пластикларнинг маҳаллий харидорлари билан нархларни белгилаш бўйича келишиб олишди. Аммо бунинг учун улар кўпинча жаҳон нархларида сотиб олинадиган қайта ишланган нефть хомашёси нархлари бўйича кафолатларга муҳтож.
Рубль курсининг кучли тебраниши ҳам вазиятни қийинлаштиради. Масалан, яқинда металлургларнинг ташқи бозордаги ортиқча фойдаси муҳокама қилинган бўлса, энди бўлса, курс ва ташқи бозордаги қийинчиликларни ҳисобга олган ҳолда, бу ҳақида гап бўлмайди.
Айтганча, айрим тармоқлар экспорт билан боғлиқ вақтинчалик муаммолар фонида ички бозор қўшимча тартибга солинмаган ҳолда ҳам жаҳон нархларининг ўсишини ҳали сезмаслиги мумкин. Аммо экспорт тикланса, жаҳон нархлари сақланиб қолса ёки кўтарилса, муаммо яна кучаяди.
Янгиликлар лентаси
0