Дунёда

ДХР суди уч нафар хорижлик ёлланма аскарни олий жазога ҳукм қилди

© Sputnik / Константин Михальчевский / Фотобанкка ўтишВерховный суд ДНР приговорил к смертной казни иностранных наемников
Верховный суд ДНР приговорил к смертной казни иностранных наемников - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Украина жангарилари томонида жанг қилган икки нафар Британия ва бир нафар Марокко фуқароси ўлим жазосига маҳкум қилинди.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Донецк халқ республикаси Олий суди Украина жангарилари томонида жанг қилган икки нафар Британия ва бир нафар Марокко фуқаросини олий жазо – ўлим жазосига маҳкум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
“Суд мажлисида текшириб чиқилган далиллар мажмуи таҳлили натижаларига кўра суд Аслин Эйден, Пиннер Шон ва Саадун Брагимларнинг айби тасдиқланди деган хулосага келади”, - дейилган ҳукмда.
Жиноятлар мажмуи билан Аслин Эйден, Пиннер Шон ва Саадун Брагимга жазо сифатида ўлим жазоси тайинган.
Судьянинг сўзларига кўра, маҳкумлар айблов хулосасида уларга қўйилган барча айбларни бўйинларини олишган.
Ўлимга маҳкум қилинган хорижий ёлланма аскарлар ҳукм устидан шикоят келтиришлари мумкин.
ДХР Олий суди 6 июнь куни Украина томонида жанговар ҳаракатларда қатнашган икки нафар британиялик ва бир нафар мароккаликнинг ишини кўриб чиқишни бошлаганди.
Республика Бош прокуратураси аввалроқ Пиннер, Аслин ва Брагимдан олган кўрсатмалари билан уларнинг ДХР ЖКнинг “бир гуруҳ шахслар томонидан жиноят содир этиш”, “ҳокимиятни куч билан эгаллаб олиш” ва “ёлланиш” моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этишга алоқадорликлари аниқланганини маълум қилган эди.
Прокуратура хорижий ёлланма аскарларга нисбатан ўлим жазоси қўлланиши мумкинлигини таъкидлаган эди.
Янгиликлар лентаси
0