Осиё Кубоги 2023: Ўзбекистон - Шри-ланка 3:0

© Федерация Футбола УзбекистанаУзбекистан - Шри Ланка 3:0
Узбекистан - Шри Ланка 3:0 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2022
Oбуна бўлиш
Шри-ланка терма жамоасига қарши учрашув терма жамоанинг бош мураббийи Сречко Катанес учун илк расмий учрашув бўлди.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Шри- Ланкага қарши учрашувда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2023 йилда ўтказиладиган футбол бўйича Осиё кубогининг саралаш босқичи доирасида Шри-Ланка жамоасига қарши ўйин ўтказди.
© Федерация Футбола УзбекистанаУзбекистан - Шри Ланка 3:0
Узбекистан - Шри Ланка 3:0 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2022
Узбекистан - Шри Ланка 3:0
“C” гуруҳидан ўрин олган терма жамоа Намангандаги “Марказий” стадионда Шри-ланка дарвозасини 3 бор ишғол этди.
Голларга Жалолиддин Машарипов, Достонбек Ҳамдамов ва Фарруҳ Сайфиевлар муаллифлик қилишди. Шу тариқа, “C” гуруҳида 3 очко тўплаган Ўзбекистон ҳамда Таиланд терма жамоалари пешқадамлик қилмоқда.
© Федерация Футбола УзбекистанаУзбекистан - Шри Ланка 3:0
Узбекистан - Шри Ланка 3:0 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2022
Узбекистан - Шри Ланка 3:0
Шри-ланка терма жамоасига қарши учрашув терма жамоанинг бош мураббийи Сречко Катанес учун илк расмий учрашув бўлди. Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида Сречко Катанес “фақат ҳимояланадиган жамоаларга қарши ўйнаш ҳар доим қийин ҳисобланади” деган фикр билдирди.
“Олдимизда яна 2 та муҳим учрашувлар бор. Уларга жиддий тайёргарлик кўриб, натижамизни яхшилаб боришга ҳаракат қиламиз”, дейди мураббий.
© Федерация Футбола УзбекистанаУзбекистан - Шри Ланка 3:0
Узбекистан - Шри Ланка 3:0 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2022
Узбекистан - Шри Ланка 3:0
Шри-Ланка терма жамоаси бош мураббийи Муҳаммад Ҳассан сўзларига кўра, Шри-Ланка жамоасига қарши Осиёнинг гигантлари майдонга тушишди.
“Ўзбекистон биздан анча кучлилигини билардик. Лекин охиригача режамиздан чекинмасликка ҳаракат қилдик. Сўнгги дақиқаларгача кураш олиб борган шогирдларимга раҳмат айтмоқчиман. Айниқса, дарвозабонимиз ажойиб ўйин кўрсатиб, бир неча бор хавфли вазиятларни бартараф этди. Бундан ташқари, шуни алоҳида айтишим керак — бу ердаги мухлислар мени ҳайрон қолдирди. Бунақа атмосферада футбол ўйнаш ҳар доим ёқимли ҳисобланади”, дейди Муҳаммад Ҳассан.
Маълумот учун, Ўзбекистон жамоаси навбатидаги ўйинини 11 июнда Малдив ороллари терма жамоасига қарши ўтказади.
© Федерация Футбола УзбекистанаУзбекистан - Шри Ланка 3:0
Узбекистан - Шри Ланка 3:0 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2022
Узбекистан - Шри Ланка 3:0
Янгиликлар лентаси
0