Дунёда

Bloomberg Ғарбнинг Россияга қарши сиёсати нега муваффақиятсизликка учраганини ошкор қилди

© Sputnik / Александр Кряжев / Фотобанкка ўтишПразднование Дня государственного флага России
Празднование Дня государственного флага России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Мақолада қатор Африка, Лотин Америкаси ва Осиё мамлакатлари Россия махсус операциясини танқид қилишдан бош тортишгани эслатилган.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Қатор дунё мамлакатларининг Россиянинг Украинадаги махсус операциясини танқид қилишдан бош тортгани АҚШ ва унинг иттифоқчилари сиёсатининг муваффақиятсизликка учрашига сабаб бўлди. Бундай фикр “Bloomberg” агентлиги чоп қилган мақолада билдирилган.
Мақола муаллифлари қатор Африка, Лотин Америкаси ва Осиё мамлакатлари Россия махсус операциясини танқид қилишдан бош тортишганини эслатган. Хусусан, БТМ Бош ассамблеясида Россия махсус операциясини қоралалашга қарши 5 та давлат овоз берган, яна 35 та мамлакат, жумладан, Хитой, Ҳиндистон, ЖАР бетараф қолган
Агентлик буни Ғарб мамлакатларининг “жиддий хатоси” деб атаган. Шу билан бирга, мақола муаллифлари Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларининг Россияга нисбатан сиёсати сабабини маълум қилишган. Уларнинг фикрича, Россия қурол-яроғларининг етказиб берилиши, Хитой инвестициялари ва АҚШнинг уларга менсимасдан муносабатда бўлиши кўплаб мамлакатларда Америка билан иттифоқчиликнинг истиқболи йўқ деган фикрни келтириб чиқарган.
Муаллифлар юзага келган вазият бутун дунё бўйлаб тенденцияга айланиб бораётганини қайд этишган.
“Пекин кўплаб қашшоқ мамлакатларга коронавирусга қарши вакцина етказиб берди. Россия Ҳиндистон ва Африканинг катта қисмига муҳим қурол етказиб берувчи ҳамда асосий дон ва ўғит етказиб берувчи давлат ҳисобланади. На Москва, на Пекин инсон эркинлиги ва ҳуқуқлари ҳақида ҳаддан зиёд савол беради”, - дейилади хабарда.

Мавзуга оид:

ОАВ: Путин ЕИнинг энг нозик жойини топди
Россия сабоғи: дунё энди Ғарбга ишонмайди
Санкциялар Европага зарар, Россияга фойда келтирмоқда
Германияда Ғарб Россия иқтисодиётини барбод қила олмаганини тан олишди
Лавров: Россияни яккалаш қўлдан келмайди, унинг дўстлари кўп
Янгиликлар лентаси
0