Иқтисод

Касаначиликни рағбатлантириш режалаштирилмоқда

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Фотобанкка ўтишПроизводство одежды
Производство одежды - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатларининг 50 фоизигача бўлган қисми, бироқ БҲМнинг 10 бараваригача миқдорида субсидия ажратиш таклиф қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ўзбекистонда касаначилик ташкил этган тадбиркорларни рағбатлантириш режалаштирилмоқда. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйди.
Президентнинг "Касаначиликни ривожлантириш асосида аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 21 апрелдаги ПҚ-214-сон қарорига мувофиқ лойиҳа билан 2022 йил 1 июлдан 2025 йил 1 январга қадар қуйидагилар таклиф қилинмоқда:
Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига ҳар бир касаначининг дастлабки уч ой давомидаги касаначилик фаолияти учун бир ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратиш;
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"га киритилган ёки "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"да бўлган ва касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатларининг 50 фоизигача бўлган қисми, бироқ базавий ҳисоблаш миқдори 10 бараваригача миқдорида субсидия ажратиш.
Лойиҳа билан қуйидагиларни тасдиқлаш таклиф қилинмоқда:
- олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом;
- касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга асбоб-ускуналарини харид қилиш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом.
Касаначилар солиқ борасида ўзини ўзи банд қилган шахсларга тенглаштирилди
Янгиликлар лентаси
0