Жамият

Мутахассислиги бўйича 5 йил ишлаган хотин-қизлар тавсиянома асосида ўқишга қабул қилинади

© Sputnik / Алексей Майшев / Фотобанкка ўтишСтуденты
Студенты  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат ОТМга алоҳида қабул параметрлари доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ўзбекистонда мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар тавсиянома асосида ўқишга қабул қилинади. Ҳукумат қарори билан тегишли низом тасдиқланди.
Унга кўра, мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат ОТМга алоҳида қабул параметрлари (жами 500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.
Бунда ўқишга қабул қилиш Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномаси асосида амалга оширилади.
Тавсиянома олиш учун талабгор қуйидаги мезонларнинг барчасига мувофиқ келиши керак:
ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши;
тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;
ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши.
Тавсиянома берилган кундан бошлаб 3 йил давомида фақат бир марта ОТМга қабул қилиниши учун амал қилади.
Тавсиянома олиш учун талабгор доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига ҳар йили 1 майдан 1 июнгача ариза билан мурожаат қилади.
Ариза ва ҳужжатлар 7 июнгача кўриб чиқилади. Шунга кўра, ишчи гуруҳ хулосаси 10 июнгача Қўмитага тақдим қилинади.
Ҳужжатлар Қўмита томонидан 14 июнгача кўриб чиқилиб, тавсиянома бериш ёки уни рад этиш тўғрисида буйруқ чиқарилади.
Янгиликлар лентаси
0