Дунёда

НАТО бош котибининг Германияга сафари нега кутилмаганда бекор қилингани айтилди

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Фотобанкка ўтишГенеральный секретарь НАТО Йенс Столтенберг
Генеральный секретарь НАТО Йенс Столтенберг  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Йенс Столтенберг шингилла инфекцияси сабаб Германияга ташрифини бекор қилди.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. НАТО бош котиби Йенс Столтенберг 9 июнга белгиланган Берлин ташрифини бекор қилди. Чунки ўраб олувчи темиратки касаллигини юқтириб олган. Бу ҳақда “Reuters” Шимолий Атлантика альянси расмий вакилига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, НАТО бош котиби касаллик сабаб уйдан ишлаяпти. Ўраб олувчи темиратки COVID-19 оқибатида келиб чиққан бўлиши мумкин. Энди у Германия ва Руминияда бўлиши керак бўлган музокараларни масофадан туриб олиб боради.
“Бош котиб Германияга (ва Руминияга) режалаштирилган ташрифини шахсан эмас, масофадан туриб амалга оширади”, - деган НАТО вакили.
Столтенберг 9 июнь куни Берлинда Германия канцлери Олаф Шольц билан кўришиши, эртасига эса Бухарестда Руминия, Польша ва Венгрия раҳбарлари билан бўладиган учрашувда иштирок этиши керак эди.
Германия Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, НАТО бош котиби Берлинга ташрифи чоғида департамент раҳбари Кристина Ламбрехт билан ҳам учрашмоқчи эди. Учрашувда Шарқий қанотда қўшинларни қўшимча кучайтириш бўйича таклиф, ой охирида Мадридда ўтказиладиган НАТО саммитига тайёргарлик, келаси ҳафта альянс мудофаа вазирлари йиғилиши, блокнинг янги стратегик концепцияси, Финляндия ва Швециянинг унга кириши эҳтимоли муҳокама қилиниши режалаштирилганди.
Маълумот учун, 63 ёшли Столтенберг май ойи бошида коронавирус билан касалланган эди.
Янгиликлар лентаси
0