Россия бош вазири ўринбосари ЕОИИ кенгайишига баҳо берди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишЗаседание Евразийского межправительственного совета стран ЕАЭС
Заседание Евразийского межправительственного совета стран ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2022
Oбуна бўлиш
Алексей Оверчук келажакда илгари ҳеч қачон СССР таркибига кирмаган давлатлар пайти келиб ЕОИИ аъзолари бўлишлари мумкинлигини айтди.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Келажакда илгари СССР таркибига кирмаган мамлакатлар ҳам Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо бўлишлари мумкин. Бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ЕОИИга асосий мақсади Евроосиёда ўзаро мос келадиган иқтисодий муносабатларни шакллантириш бўлган интеграция бирлашмасига муносабатда бўлгандек муносабатда бўлиш керак. Иттифоқ унга аъзо мамлакатларнинг мустақиллигига ҳурмат билан қарайди.

“Шу боис, агар илгари ҳеч қачон СССР таркибига кирмаган давлатлар пайти келиб ЕОИИ аъзолари бўлишса, ажабланмаслик керак”, - деди Оверчук “Қозоғистон ва Россия. ЕОИИ доирасида ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари” мавзусидаги конференцияда. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2020 йил декабрь ойида ЕОИИда кузатувчи давлат мақомини олган эди. Иттифоқ 2014 йилда Россия, Беларусь ва Қозоғистон ўртасида тузилган шартнома асосида ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Бу иттифоққа 2015 йилда Арманистон ва Қирғизистон аъзо бўлган, Молдова ва Куба кузатувчи мақомига эга.
Шавкат Мирзиёевнинг ЕОИИ олий иқтисодий кенгашида сўзлаган нутқи
ЕОИИнинг мақсади — аъзо давлатлар аҳолисининг турмуш даражасини юксалтириш борасида барқарор ривожланиш учун шароитлар яратиш, товарлар, хизматлар, капитал ва иш ресурсларининг ягона бозорини шакллантиришга ҳаракат қилиш, глобал иқтисодиёт шароитида миллий иқтисодиётларнинг рақобатбардошлигини ошириш, ҳар томонлама модернизациялаш ва ўзаро кооперацияни ривожлантиришдан иборат.
Янгиликлар лентаси
0