Россия ва Ўзбекистон ўртасида поезд қатнови қачон қайта тикланиши аниқ бўлди

© Sputnik / Владимир Смирнов / Медиабанкка ўтиш100-летие Транссибирской железнодорожной магистрали
100-летие Транссибирской железнодорожной магистрали - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2022
Oбуна бўлиш
Россия ҳудудига киришда коронавирусга топширилган ПЗР тест талаб қилинмайди.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. “Российские железние дороги” (РЖД) компанияси 23 июндан Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги халқаро йўловчи поездлари ҳаракатини тиклайди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Поезд қуйидаги жадвал бўйича ҳаракатланади:
23 июндан № 5/6 –сонли поезд Тошкент – Самара йўналишида ҳафтасига бир марта Тошкентдан (пайшанба кунлари) ва Самарадан (якшанба кунлари);
25 июндан № 323/324-сонли поезд Тошкент – Волгоград йўналишида ҳафтасига бир марта Тошкентдан (шанба кунлари) ва Волгограддан (сешанба кунлари).
Таъкидланишича, бу поездларга чипталар сотуви яқин кунларда очилади. Чиптани жўнаб кетишдан 45 кун олдин харид қилиш мумкин.
“Мамлакат ҳудудига киришда Россия ва Ўзбекистон фуқаролари учун илгари амал қилган санитария чекловлари бекор қилинган. Коронавирусга топширилган ПЗР тест талаб қилинмайди”, - дейилган хабарда.
Аввалроқ Россия 14 июндан бошлаб темир йўл орқали келаётган Ўзбекистон фуқароларининг киришига қўйилган чекловларни бекор қилиши хабар қилинган эди.
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги халқаро йўловчи поездлари қатнови 2020 йил мартида коронавирус пандемияси сабаб тўхтатиб қўйилган эди.
Янгиликлар лентаси
0