Жамият

Россиянинг яна 10 та ҳудудида Ўзбекистоннинг янги ваколатхоналари иш бошлади

© SputnikРабота консульства Узбекистана в Москве
Работа консульства Узбекистана в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўтган 5 ой давомида 6009 нафар фуқаро Россия, Корея, Қозоғистон, Туркия, Германия, Япония давлатларига манзилли ишларга жўнатилган.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. 1 июндан Тула, Воронеж, Волгоград, Нижегород, Иркутск, Амур вилоятлари, Краснодар, Красноярск, Пермь ўлкалари, Ханти-Мансийск автоном округида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг янги ваколатхоналари иш бошлади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов маълум қилди.
Янги ваколатхоналар фаолияти Қозоғистоннинг Чимкент ва Туркиянинг Истанбул шаҳарларида ҳам йўлга қўйилди.
“Буюк Британия, Болгария, Латвия, Польша, Германия, Сербия, Финляндия, Россия, Қозоғистон каби давлатлардан 422 та ташкилот билан ҳамкорлик келишувлари имзоланиб, уларда 70 мингдан ортиқ бўш иш ўринлари аниқланган”, дейди Ортиқхўжа Норов.
Айтилишича, хорижда ишлаш истагида бўлган 22 000 фуқаро республикадаги мавжуд касб-ҳунар марказларига ўқишга жалб қилинган.
Шу йилнинг ўтган 5 ойи давомида 6009 нафар фуқаро Россия, Корея, Қозоғистон, Туркия, Германия, Япония давлатларига манзилли ишларга жўнатилган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан ҳисобот даврида жами 76 мингдан ортиқ фуқароларга ҳуқуқий ва ижтимоий хизматлар кўрсатилган.
Шунингек, 710 нафар фуқарога БҲМнинг икки бараваридан, жами 33 470 доллар миқдорида бир марталик моддий ёрдам тўлаб берилган.
Маълумот учун, агентликнинг ваколатхоналари Москва, Санкт-Петербург, Самара, Уфа, Новосибрск, Екатеринбург, Кванджу шаҳарларида ҳам фаолият юритиб келмоқда.
Янгиликлар лентаси
0