Жамият

Самарқандда 100 ёшли нок дарахтларига “Давлат табиат ёдгорлиги” мақоми берилди

© Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасиСамарқандда 100 ёшли нок дарахтларига “Давлат табиат ёдгорлиги” мақоми берилди
Самарқандда 100 ёшли нок дарахтларига “Давлат табиат ёдгорлиги” мақоми берилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўрмон маликаси навли нок кўчатлари 1900 йилларда Россиядан олиб келинган.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Самарқандда 100 ёшли нок дарахтларига “Давлат табиат ёдгорлиги” мақоми берилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси хабар қилди.
Вилоят Экология бошқармаси ходимлари Самарқанд туманидаги Гулбоғ маҳалласида жойлашган боғни кўздан кечиришди.
Ўрганишлар натижасида 110 туп ўрмон маликаси навли нок дарахтларига мақом бериш бўйича хулоса қилинди.
© Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасиСамарқандда 100 ёшли нок дарахтларига “Давлат табиат ёдгорлиги” мақоми берилди
Самарқандда 100 ёшли нок дарахтларига “Давлат табиат ёдгорлиги” мақоми берилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2022
Самарқандда 100 ёшли нок дарахтларига “Давлат табиат ёдгорлиги” мақоми берилди
Айтилишича, 1900 йилларда Самарқанд туманидаги Гулбоғ маҳалласининг 5 гектарли ер майдонига Россиядан ўрмон маликаси навли нок кўчатлари келтириб экилган.
Ҳозирда ушбу боғнинг 2 гектар ер майдонида 110 туп 100 ёш ва ундан катта бўлган нок дарахтлари сақлаб қолинган. Қолган 3 гектар ер майдонга қайтадан шу турдаги 1200 туп нок кўчатлари экилган.
Янгиликлар лентаси
0