Швейцария ҳайвонот боғида альбинос тошбақа дунёга келди - фото

© AFP 2023 / FABRICE COFFRINIЧерепаха-альбинос
Черепаха-альбинос - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2022
Oбуна бўлиш
Ушбу турдаги тошбақаларнинг ҳар қандай туғилиши ноёб ҳодиса ҳисобланади.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Швейцариядаги Сервион ҳайвонот боғида илгари ҳеч қачон кўрилмаган Галапагос гигант тошбақасининг альбинос боласи пайдо бўлди. Бу ҳақда Sputnik Озарбайжон жаҳон ахборот агентликларига таяниб хабар берди.
Май ойида ҳайвонот боғида 2 та галапагос тошбақаси дунёга келди. Уларнинг бири оддатий қора рангда бўлса, иккинчиси сариқ рангда туғилди.
© AFP 2023 / FABRICE COFFRINIЧерепаха-альбинос
Черепаха-альбинос - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2022
Черепаха-альбинос
Кичкинтойнинг кўзлари қизил, танаси, совут ва қорин қалқон қисми эса сариқ рангда. Альбинос тошбақа туғилиши камёб ҳодиса бўлгани учун, у барчанинг эътиборига тушди.
Ҳайвонот боғи вакиллари бундай турдаги тошбақанинг тутқунликда туғилиши ва у галапагос турдаги альбинос тошбақа бўлганини икки карра мўъжиза деб ҳисоблашмоқда.
© AFP 2023 / FABRICE COFFRINIЧерепаха-альбинос
Черепаха-альбинос - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2022
Черепаха-альбинос
Ҳайвонот боғи баёнотида айтилишича, бундай ҳолат биринчи марта кузатилган.
“Ушбу турдаги тошбақаларнинг ҳар қандай туғилиши ноёб ҳодиса ҳисобланади. Агар ҳар 20 минг кишида тахминан битта альбинизм ҳолати учраса, тошбақаларда ҳар 100 мингтага битта тўғри келади ”, - дейилади хабарда.
Маълумот учун, бугунги кунда гигант Галапагос тошбақаси йўқолиб кетиш хавфи остида бўлиб, ҳозирда уларнинг сони 15 000 дан камроғни ташкил этмоқда.
© AFP 2023 / FABRICE COFFRINIЧерепаха-альбинос
Черепаха-альбинос - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2022
Черепаха-альбинос
Галапагос тошбақаси барча тирик судралиб юрувчилар орасида ўнинчи ўринда туради. Вояга этганларнинг вазни 400 кг дан ошади ва улар 200 йилгача яшайди. Қолаверса, у бир йилгача овқат ва сувсиз яшай олади.
Янгиликлар лентаси
0