Жамият

Сув омборлари рақамлаштирилади, иккита кичик ГЭС қурилади - президент

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев на презентации проектов "По модернизации водохранилищ и улучшению питьевого водоснабжения в Сурхандарьинской области"
Президент Шавкат Мирзиёев на презентации проектов По модернизации водохранилищ и улучшению питьевого водоснабжения в Сурхандарьинской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистонда сув омборлари модернизация қилинади ва яна иккита кичик гидро электр станциялари қурилади.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида 8 июнь куни бўлиб ўтган лойиҳалар тақдимотида сув омборларини модернизация қилиш, кичик ГЭСлар қуриш ҳамда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳалари кўриб чиқилди.
Мажлисда президент республикадаги барча сув омборларини модернизация қилиш орқали хавфсизлигини ошириш, жумладан космик мониторинг орқали ҳам, гидромеханик ускуналар ва ўлчов қурилмаларини янгилаб, тизимни рақамлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.
Сув омоборлари рақамлаштирилганидан сўнг ҳамма иш жараёни “Ўзбекгидроэнерго”нинг ситуацион-таҳлил марказига онлайн уланади. Бунинг натижасида йилига қўшимча 120 миллион киловатт соат электр ишлаб чиқариш имконияти яратилади.
Маълумот учун "Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жамияти бошқарувида айни дамда 6 та сув омобори бор. хорижий компанияларни жалб этган ҳолда ҳар бир сув омборининг техник ҳолати ўрганиб чиқилди ва кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш тадбирлари белгиланди. Унга мувофиқ, тўғонлар, сув олиш ва чиқариш иншоотлари таъмирланмоқда, насос агрегатлари тикланади.
Шунингдек, Ҳисорак ва Оҳангарон сув омборларида йиллик 22 миллион киловатт соат қувватли 2 та янги кичик ГЭС қурилади. Ушбу ГЭСлар қурилишига хусусий сектор ҳам жалб қилинади.
Ундан ташқари, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Тўпаланг сув омборидан тармоқ тортилмоқда. Бугунгача 47 километр қувур тортилиб, ичимлик суви Сариосиё марказигача олиб борилди. Йил якунигача Денов ва Шўрчи туманларига етказиш режалаштирилган.
Лойиҳага кўра, бир кеча-кундузда 200 минг куб метр сув тозалаш иншооти, қарийб 400 километр магистрал қувур тортилади. Натижада ҳудуд аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш 90 фоизга етади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда қабул қилинган дастурга кўра, Ўзбекистонда 2022 - 2026 йиллар давомида бир неч ўрта ва кичик ГЭСлар қурилади. Улар орасида 400 МВт қувватли Пском ГЭСи энг йириги бўлади. Шунингдек 7та 170 МВт ли ГЭСлар, 12та 150 МВт ГЭСлар қурилиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0