Жамият

Танзила Норбоева Амина Муҳаммад билан учрашди

© Сенат Встреча Танзилы Нарбаевой с Амина Мухаммад
Встреча Танзилы Нарбаевой с Амина Мухаммад - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
БМТ Бош котибининг ўринбосари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.
ТОШКЕНТ, 9 июн - Sputnik.Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби биринчи ўринбосари Амина Муҳаммад билан учрашди. Бу ҳақида Сенат матбуот хизмати хабар қилмоқда.
© Сенат Встреча Танзилы Нарбаевой с Амина Мухаммад
Встреча Танзилы Нарбаевой с Амина Мухаммад - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2022
Встреча Танзилы Нарбаевой с Амина Мухаммад
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва БМТ ҳамда парламентлараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Сенат раиси меҳмонни Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирди.
Яхши қўшничилик алоқалари, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш доирасида яратилаётган шарт-шароитлар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш, қонунчиликни такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар натижалари меҳмонда катта қизиқиш уйғотди.
© Сенат Встреча Танзилы Нарбаевой с Амина Мухаммад
Встреча Танзилы Нарбаевой с Амина Мухаммад - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2022
Встреча Танзилы Нарбаевой с Амина Мухаммад
Мулоқот жараёнида 2021 йилнинг 23-24 июнь кунлари Бухоро шаҳрида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик масалаларига бағишланган халқаро форум ўтказилганига тўхталиб ўтилди.
Амина Муҳаммад сўнгги йилларда Ўзбекистонда юз бераётган ижобий ўзгаришларга тўхталиб, ушбу ҳолатлар халқаро доирада кенг эътироф этилаётганини айтиб ўтди. Айниқса, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида етакчи сифатида фаол иш олиб бораётганини алоҳида қайд этди.
© Сенат Встреча Танзилы Нарбаевой с Амина Мухаммад
Встреча Танзилы Нарбаевой с Амина Мухаммад - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2022
Встреча Танзилы Нарбаевой с Амина Мухаммад
Янгиликлар лентаси
0